Get Mystery Box with random crypto!

Ҳикмат • Сен нимани яхши кўрсанг, ўшангга қулсан. Аллоҳ таоло | Mehrob.uz

Ҳикмат

Сен нимани яхши кўрсанг, ўшангга қулсан. Аллоҳ таоло эса сени Ўзидан бошқасига қул бўлишингни истамайди.

Аллоҳ таоло муштарак (икки томон ҳам кўзланган) амални яхши кўрмаганидек, шерик қилувчи қалбни ҳам хушламайди.

Хос амалларингдан ва қалб ҳолатларингдан инсонларнинг хабардор бўлишларини яхши кўришинг, холис қуллик қилишда содиқ эмаслигинг белгисидир.

Ибодат ва итоат қилаётган ҳолатингда Аллоҳ таолонинг сенга ғазаб қилмаслигига, маъсият ва фисқ пайтингдагидан кўра кўпроқ муҳтож бўласан.

Ўзинг ҳақиқий бажарувчиси бўлмаган ишга эваз талаб қилма. Ўша амални сендан деб қабул қилиши ва жазоламаслигининг ўзи ҳам сенга етарлича мукофотдир.

Агар амалингга мукофот хоҳласанг, ўша ишни ростмана қилиб, ихлос билан бажар.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий.
@mehrob_uz