Get Mystery Box with random crypto!

Намоз ўқувчининг олдидан ўтиш ҳукми Агар намозхон катта масжи | Mehrob.uz

Намоз ўқувчининг олдидан ўтиш ҳукми

Агар намозхон катта масжидда намоз ўқиётган бўлса, унинг оёғи турган жойдан сажда қиладиган жойигача бўлган оралиқдан ўтиш мумкин эмас. Агар кенглик жойда намоз ўқиётган бўлса ҳам, ҳолат шундай. Оёқ билан бошини қўядиган оралиқдан ўтмайди. Агар намоз ўқувчи кичкина масжидда ёки кичкина уйда намоз ўқиётган бўлса, намоз ўқувчи билан қибла тарафдаги девор орасидан ўтмайди. Намоз ўқувчи, инсонлар кўп ўтиб турадиган жойни намоз учун танламасин. Ёки одамлар кўп ўтиб турадиган жойда сутрасиз намоз ўқимасин. Агар намоз ўқувчининг олдидан бирор киши кесиб ўтадиган бўлса, намоз ўқувчи уни ишора ёки тасбеҳ билан огоҳлантириш мумкин. Шунингдек, қироатни баланд қилиб ҳам огоҳлантириш жоиз. Намоз ўқувчи кесиб ўтувчини қўли билан қайтариши мумкин эмас. Аёл киши кесиб ўтувчини ишора ёки чапак чалиш билан қайтаради. Аёл киши овозини кўтармайди.

«Фиқҳул муяссар» китобидан.
@mehrob_uz