Get Mystery Box with random crypto!

Инсоннинг Аллоҳ ҳузуридаги мартабаси ва фазли фақатгина тақво | Mehrob.uz

Инсоннинг Аллоҳ ҳузуридаги мартабаси ва фазли фақатгина тақво билан ўлчанади

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло буюк Холиқ Зот, Ўзининг ризосини яратган махлуқотларининг орасига яширди. Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ: «Роббингга ўзинг ва ўзингга ўхшаган бир банда орасида битта гуноҳ билан йўлиққанингдан кўра ўзинг ва Роббинг ўртасидаги етмишта гуноҳ билан йўлиққанинг енгилроқ», деганлар.

Ҳа, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ғафурур-Роҳиймдир – кечирувчи, раҳмли Зотдир, У Зот хоҳлаган бандасини мағфират қилади, хоҳлаган бандасини азоблайди. Аммо банда кечмагунча, банда ҳаққига рози бўлмагунча Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унинг ҳаққидан кечмайди, биродарлар. Шунинг учун инсон ижтимоий мавжудот қилиб яратилди, у доим жамият ичида яшайди, жамият қонун-қоидаларига риоя қилади. Жамиятда яшаш қонун-қоидаларини эса динимиз белгилаб берган. Бу қонун-қоидалар ўзаро унс-улфат, меҳр-муҳаббат ҳосил қилиш, ака-укачиликка асослангандир. Зеро, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:
«Сизларни бир эркак ва аёлдан бино қилдик (яъни ҳазрати Одам ва Ҳавво онамиздан), лекин ҳар хил қабилалар, миллатлар, элатлар қилиб яратганмиз, токи ўзаро танишиш, ака-укачилик, инсонгарчиликни йўлга қўйиш учун. Аллоҳнинг ҳузурида сизларнинг энг ҳурматли, энг мукаррамингиз – Аллоҳдан кўпроқ қўрқадиганингиздир».
давоми:
http://mehrob.uz/article/858