Get Mystery Box with random crypto!

114. Иброҳимнинг отаси учун айтган истиғфори унга берган ваъда | Mehrob.uz

114. Иброҳимнинг отаси учун айтган истиғфори унга берган ваъдаси устидан эди, холос. Вақтики, унга отасининг Аллоҳга душман эканлиги аён бўлганда ундан воз кечди. Албатта, Иброҳим тазарруъли ва ҳалиймдир.
Яъни, отаси Иброҳим алайҳиссалом билан тортишиб, уни сўкиб, тошбўрон қилмоқчи бўлганда ҳалийм сифатли Иброҳим алайҳиссалом: «Сенинг учун Аллоҳга истиғфор айтаман», деб ваьда берган эди. Ана шу ваьдага вафо қилиш учун отасига истиғфор айтди, холос. Кейинчалик унга отаси Аллоҳнинг душмани эканлиги аён бўлди. Ўшанда у отасидан воз кечди. Демак, бўлиб ўтган истиғфор айтиш Иброҳимнинг алайҳиссалом ўз шахсий сифатларидан келиб чиққандир.
«Албатта, Иброҳим тазарруьли ва ҳалиймдир».
Биз «тазарруьли» деб таржима қилган сўз оятда «оввоҳун» деб келган. Яъни, кўп нола қилиб, оҳ урувчи киши деганидир. «Ҳалийм» эса озорларга сабр қилувчи, кечирувчан шахсдир.
Юқорида Аллоҳ таоло мўминлар мушрикларга истиғфор айтишлари мумкин эмаслигини баён қилди. Эндиги оятда уларга бу ҳукмни эълон этмасдан туриб, бу ҳақда итоб ва азобга дучор қилмаслигини айтмоқда.
@mehrob_uz