Get Mystery Box with random crypto!

ШАВВОЛ ОЙИДАГИ 6 КУНЛИК РЎЗА Хазрати Суфёни Саврий роҳимаҳулл | Mehrob.uz

ШАВВОЛ ОЙИДАГИ 6 КУНЛИК РЎЗА

Хазрати Суфёни Саврий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Уч йил Маккада бўлдим. Макка аҳлидан бир киши Байтул Ҳарамга ҳар куни пешин вақтида келар, Байтни тавоф қилар ва намоз ўқир эди. Сўнг менга салом бериб, қайтиб кетарди. Ҳаттоки у менга дўст бўлиб қолди ва мен ҳам унга дўст бўлдим. Кунлардан бир куни шу одам касал бўлиб қолди ва мени чақириб айтдики: — "Агар ўлсам, менга жаноза ўқиб, дафн қилинг. Ва мени ўша кечада қабрда ёлғиз қолдирманг. Қабрим олдида тунаб қолинг ва мени Мункар-Накир сўроқ қилаётган пайтда "Тавҳид калимаси"ни талқин қилиб туринг". Мен унга сўз бердим. У менга буюрган нарсаларни қилиб бўлганимдан кейин қабри олдида тунаб қолдим. Мен уйқу билан уйғоқлик орасида эдим. Тўсатдан бир нидо қилувчининг:
— "Эй Суфён, унинг нидосини эшитдим бу ерда туришингга ва талқин қилишингга у кишининг ҳожати йўқ”, деган.
— "Нега?" дедим. Нидо қилгувчи:
— "Рамазон рўзасини, кетидан шавволдан олти кун рўза тутиши сабабли", деб айтди. Уйқум кетиб қарасам, атрофда ҳеч ким йўқ, таҳорат қилиб намоз ўқидим ва яна ухлаб қолдим. Сўнгра шу нарсани уч марта тушимда кўрдим. Бу нарса шайтондан эмас, Раҳмондан эканини билиб, унинг қабри олдидан кетдим. Кетатуриб ўзимга: "Аллоҳим, мени рамазон ва шавволнинг олти куни рўзасини тутишга муваффақ қил", дедим. Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ таъоло мени шу неъматга муваффақ қилди"

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун !
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg