Get Mystery Box with random crypto!

#Фитр_садақаси ФИТР САДАҚАСИГА ОИД САВОЛ - ЖАВОБЛАР 2 Савол: | Mehrob.uz

#Фитр_садақаси
ФИТР САДАҚАСИГА ОИД САВОЛ - ЖАВОБЛАР 2

Савол:
закот ва фитр садақаси нисоблари ўртасида фарқ борми?
Жавоб: фарқ бор.
Закот беришда мол:
1. Тилла ё кумуш бўлиши керак;
2. Тижорат моли бўлиши керак (ҳар қандай тижорат моли бўлса ҳам);
3. Йилнинг кўпроқ қисмида яйловларда ўтловчи чорва ҳайвонлари: туя, мол, қўй, эчки бўлиши керак;
4. Ўсувчи бўлиши керак;
5. Қамарий бир йил ўтган бўлиши керак;
6. Аслий ҳожатидан ташқари бўлиши керак;

Фитр садақасида мол:
1.Аслий ҳожатидан ташқари, нисобга етган мол-мулки бўлиши шарт;
2. Тижорат ниятида бўлиши шарт эмас;
3. Ўсувчи бўлиши шарт эмас;
4. Бир йил тўлиши шарт эмас;

Фитр садақасини берувчи:
1. Мусулмон бўлиши керак;
2. Ҳур бўлиши керак (қулнинг номидан ҳам берилади);
3. Балоғатга етган бўлиши керак (нисоб эгаси етмаган фарзандлари номидан ҳам беради, балоғатга етмаган нисоб эгаси бўлган бола номидан ҳам берилади);
4. Оқил бўлиши лозим (мажнун нисоб эгаси бўлса, валийлари унинг номидан ҳам берадилар);
5. Нисоб эгаси бўлиши керак.

Савол: фитр садақаси ҳамда закотларни масжидга ёки болалар уйига берса бўладими?
Жавоб: закот ва фитр садақаси мискиннинг ҳаққи бўлиб, уларга мулк қилиб берилиши керак. Агар булар масжид ёки болалар уйининг таъмирлаш ишларига ишлатиладиган бўлса, закот ва фитр садақаси адо бўлмайди. У жойдаги мутасаддилар тушган закот ва фитр садақасини фақир-мискинлар ва бошқа эҳтиёжларга сарф қилсалар жоиз. Закот (фитр садақаси) билан масжид қурилмайди ҳамда маййит кафанланмайди.


"Мўминнинг қалқони" китобидан.

T.me/Mehrob_uz