Get Mystery Box with random crypto!

💞SOG'INCH💞

Telegram kanalining logotibi mehrli_armonim_qalbimdasan — 💞SOG'INCH💞 S
Telegram kanalining logotibi mehrli_armonim_qalbimdasan — 💞SOG'INCH💞
Toifalar: Bolalar parvarishi
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.41K
Kanalning ta’rifi

⍟ ѕaʟoмaʟeĸυм хυѕн ĸeʟιвѕιz ᴇɴɢ ѕo'ngι ᴇɴɢ ʏᴀɴɢɪ ᴘʜᴏᴛᴏʟᴀʀ вιzda ♕꙰
⍟ ʙᴜ ᴀʏɴᴀɴ sɪᴢ ǫɪᴅɪʀɢᴀɴ ᴋᴀɴᴀʟ ✯꙰
◾️҈ ᴘʜᴏᴛᴏ ✵
◾️҈ sᴛᴀᴛᴜs ✵
◾️҈ ɢʟᴀᴠɴᴇ ᴘʜᴏᴛᴏ ✵
◾️҈ ᴍᴜsɪᴄ ✵
◾️҈ ᴠɪᴅʏᴏ ✵
◾️҈ ᴀᴋᴛɪvɴɪʏ ᴋᴀɴᴀʟ

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 25

2023-04-18 06:07:01
Бахтли интернетсиз болалик

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN

Тавсия @FOYDALI_MENGA
12.2K views03:07
Ochish/sharhlash
2023-04-18 05:07:01
Юлдузлардан баланд, ойдан ёруғроқ
Сен ҳаммадан мағрур, аёл бўл кўнглим.

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN

Тавсия @FOYDALI_MENGA
8.2K views02:07
Ochish/sharhlash
2023-04-18 04:37:01
Биласизми?! Энг яхши, энг чиройли ризқ мол - мулк эмас.

Балки...
Хотиржам, қаноатли қалб,
Равшан ақл, соғлом фикр,
Тан сиҳҳатлик,
Онанинг дуоси,
Отанинг меҳри,
Ака - уканинг борлиги,
Фарзанднинг кулгуси,
Дўстнинг эътибори,
Аллоҳ учун яхши кўриб дуо қилувчи инсоннинг борлиги сиз учун энг афзал ризқдир.

Она дуоси энг афзали...

Аллоҳ бу неъматларни сиздан канда қилмасин! Қайси биридир узилган бўлса, ўрнини ундан яхшиси билан тўлдирсин
!

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN

Тавсия @FOYDALI_MENGA
8.1K views01:37
Ochish/sharhlash
2023-04-18 04:07:04
Сабр тилаб ўзимга,
Қийналади танда жон.
Бирозгина дийдор учун,
Борим берай Онажон...

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN

Тавсия @FOYDALI_MENGA
7.1K views01:07
Ochish/sharhlash
2023-04-18 03:37:03
Ассалому алайкум дунёдаги тенгсизларим, мехрлиларим! Яна бир ажиб тонг муборак булсин! Уйгондингизми? Демак сиз яшаяпсиз. Аллохим умрингизни узун, ризкингизни мул, танингизни сог килсин. Куляпсизми? Демак сиз бахтлисиз. Шу бахтингизга асло куз тегмасин.

Синов келса сабрдамиз,
Газаб келса жиловдамиз
Якинларга мехрдамиз
Мужизавий сехрдамиз...

Хайрли гўзал тонг азизларим.

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN

Тавсия @FOYDALI_MENGA
12.9K views00:37
Ochish/sharhlash
2023-04-18 02:37:01
ҚЎШИЛМАС ДEНГИЗЛАР

«У икки (хил) денгизни бир-бири билан ёнма-ён турадиган ҳолда чиқариб қўйди. (Аммо) у иккисининг ўртасида бир тўсиқ бўлиб, улар (ўша тўсиқдан) ошиб ўтмаслар». («Ар-Раҳмон» сураси, 19-20-оят)

Ўртаер денгизи ва Алантика океанида катта тўлқинлар, кучли оқимлар ва сув сатҳининг кўтарилиб, пасайишлари содир бўлиб туради. Ўртаер денгизининг суви Атлантика океанига Гибралтар бўғози орқали киради. Аммо уларни ажратиб турувчи тўсиқ туфайли уларнинг ҳарорати, шўрлиги ва зичлиги ўзгармай қолади.
Денгизларнинг бу хислати яқиндагина океанографлар томонидан кашф қилинди.

Ажабланарли томони шундаки, физика ва сирт таранглиги ёки океанография ҳақида жуда кам билим бўлган даврда бу ҳақиқат Қуръонда ваҳий қилинган эди.

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN

Тавсия @FOYDALI_MENGA
8.8K views23:37
Ochish/sharhlash
2023-04-18 02:07:01
Аллоҳим бугунги дуоларимни ўз даргоҳингда қабул қил

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN

Тавсия @FOYDALI_MENGA
10.9K views23:07
Ochish/sharhlash
2023-04-18 00:37:01
ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!!!

Бугун Рамазоннинг 27-кечаси бўлади иншаАллоҳ.

Расулуллоҳﷺ дедилар:

ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР ЙИГИРМА ЕТТИНЧИ КЕЧАДАДИР.

(Абу Довуд ва Аҳмад ривояти)

​​ ҚАДР КЕЧАСИДА АЙТИЛАДИГАН ДУО

Оиша разияллоҳу анҳо айтадилар: «Мен: «Ё Расулаллоҳ, агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам, нима деб дуо қилай?» – дедим. (Шунда) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен:

اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ
تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

«Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айтгин»,– дедилар»

Термизий, Ибн Можа ривояти

Маъноси: «Аллоҳим, Сен Афуввсан, афв этишни яхши кўрасан. Мени афв эт».

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN

Тавсия @FOYDALI_MENGA
14.2K views21:37
Ochish/sharhlash
2023-04-17 23:22:22
МЕН СИЗДАН АЛЛОҲ УЧУН КЕЧИРИМ СЎРАЙМАН.

МЕНИ АЛЛОҲ УЧУН КЕЧИРИНГ!

Лайлатул қадр кечаси гина адоват, нафрат аразлар, хафагарчиликлар унутиладиган, ҳамма бир биридан розилик ҳамда кечирим сўрайдиган КЕЧАДУР.

АЛЛОҲ СИЗДАН рози бўлсин!!!

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN

Тавсия @FOYDALI_MENGA
10.8K views20:22
Ochish/sharhlash
2023-04-17 21:57:55 ​​ АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!

ҚАДР КЕЧАСИНИ ФОЙДАЛИ ЎТКАЗИШ УЧУН ФОЙДАЛИ 27 ТАВСИЯ

1. Кечаси тетик туриш учун пешиндан кейин бироз дам олинг.

2. Ибодатга халал бермаслик учун ифторда кўп овқат еманг.

3. Бу кечани ибодат билан ўтказаётганда тавба қилишга азм қилиш.

4. Барча мўминлар ва мўминалар учун истиғфор ва дуони кўпайтиринг.

5. Бутун аъзоларингиз билан Аллоҳга юзланинг, ҳаттоки, ақлингиз ва қалбингиз У Зотдан бошқасидан узилсин.

6. Жанжал ва тортишувлардан узоқда бўлинг, сизнинг ҳаққингизни поймол қилганларни кечиринг.

7. Фикрингизни бир жойга қўйиб, ибодат қилинг, Қадр кечасида хаёл бошқа нарсаларда бўлиб, юз ракатни тугатиб қўйишни фойдаси йўқ.

8. Дуо ва ибодатда ихлосли бўлиш қалбингиз Аллоҳдан бошқаси билан машғул бўлиб ракатларни кўпайтиришдан муҳимроқ.

9. Қадр кечасида имкон борича таҳоратли бўлишга ҳаракат қилинг.

10. Дуоингиз ижобат бўлишига аниқ ишонинг. Чунки ижобат бўлишига ишонмаслик дуонинг орасига тўсиқ пайдо қилади.

11. Аллоҳ дуоларингизни қабул қилиб, ижобат қилишига ишончингиз комил бўлсин.

12. Дуода бор вужудингиз билан ёлвориб сўранг, чунки Аллоҳ азза ва жалла ёлвориб дуо қилган бандасини яхши кўради.

13. Ҳар бир гуноҳингиз учун Аллоҳ таолога истиғфор айтинг, У Зот сизни афв қилишини сўранг.

14. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга, У зотнинг оилаларига кўп саловот ва саломлар айтинг, саҳобаларга Аллоҳдан розилик сўранг (яъни “Розияллоҳу анҳу” деб айтиш).

15. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб ортидан: “Аллоҳумма иннака аъфуввун, туҳиббул аъфва фаъфу аннаа” (яъни: “Эй Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни афв қилувчи зотсан, афв қилишни яхши кўрасан, бизларни афв эт”), дуосини кўп айтинг.

16. Аллоҳ таоло барча мусулмонларни дўзахдан озод қилишини кўп сўранг.

17. Ҳалол ризқни осон қилиб беришини ва ҳолатларни яхши томонга ўзгартиришини сўраб дуо қилиш.

18. Ўтган ота-оналарингизнинг ҳақига дуо қилиб, Аллоҳдан гуноҳларини кечиришини сўранг.

19. Дуо қилганда ушбу дуоларни ҳам айтиш: “Роббанаа ҳаб ланаа мин азважинаа ва зуррияатинаа қуррота аъюн”, (яъни, Эй Роббимиз, бизларга жуфти ҳалолларимиздан, фарзандаларимиздан кўз қувочнчлари бер).

20. Эр ёки хотин бир-бирининг ҳақига гўзал ҳолат, нафс ва фикрнинг роҳатини тилаб дуо қилиши керак.

21. Сажда қилган ҳолатингизда кўп дуо қилинг. Чунки банданинг Роббисига энг яқин бўлган ҳолати сажда қилган ҳолатидир.

22. Саждада узоқ вақт дуо қилиб туринг. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай деганлар: “Белларингиз гуноҳларингиздан оғирлашиб кетган. Уларни саждада узоқ туриш билан енгиллатинглар”.

23. Бир сонияни ҳам зое кетказманг, вақтни ғанимат билинг. Чунки, илоҳий раҳмат ва шаббодалар бу тунда очик бўлади. 

24. Қодир бўлганингизча Қуръон ўқинг.

25. Қадр кечасини ибодат билан ўтказиш тонг отгунича давом этади, ўша вақтда фаришталар осмондан тушиб, чиқиб туришади.

26. Аллоҳ таоло сизни бу кечани ибодат билан ўтказишга муваффақ қилганига шукрлар айтинг, сиздан бошқа қанча-қанча кишилар бу бахтдан бебаҳра қолди.

27. Қадр кечасида имкон қадар садақа беришни унутманг. Чунки бу кечада қилинган ҳар бир амалнинг ажри улуғ.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси
Муҳаммадяҳё Низомиддин тайёрлади
Манба: kukaldosh.uz

Бу тавсияни шундай ҳолича кўпроқ тарқатайлик, балки шу маълумотларни билмай қийналиб юрган мусулмонларга айнан сиз орқали етиб борар?! Агар шундай бўлса бу савоб йиғиш учун зўр имконият! БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!!

Жаннатда кўришишни хохлаган яқинларингизга юборинг, эслатинг...!
Бир чекада қолиб кетманг!
Бошқа группаларга ҳам тарқатинг, савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

Яқинларга улашинг  
@DIYDOR_SHIRIN

Тавсия @FOYDALI_MENGA
31 views18:57
Ochish/sharhlash