Get Mystery Box with random crypto!

Аёллар учун шаръий 30 қайтариқ 1. Соч улаш; 2. Татуировка (т | 💞SOG'INCH💞

Аёллар учун шаръий 30 қайтариқ

1.
Соч улаш;
2. Татуировка (татуаж), қош териш ва тердириш.
3. Атир сепиб кўчага чиқиш;
4. Номаҳрам эркакларга зийнатларини кўз- кўз
қилиш;
5. Эри чақирганида, монеълик қилиш;
6. Эри билан орасидаги нозик муносабатларни
бошқаларга айтиш;
7. Эри сафарга кетмаган, ёнида бўлган кунлари изн
олмасдан рўза тутиш;
8. Эрига осийлик қилиш;
9. Уйидан эрининг изнисиз бировга нарса бериш;
10. Сабабсиз эридан талоғини сўраш;
11. Қариндош - уруғларга ҳурматсизлик қилиш;
12. Номаҳар эркак билан хилватда қолиш;
13. Номаҳрам эркаклар билан қўл бериб кўришиш;
14. Номаҳрамларга қараш;
15. Эркакларга ўхшашлик (кийиниш, феъл - атворда, соч турмагида эркакларга тақлид қилиш);
16. Бегона аёлнинг сифатларини эрига айтиш;
17. Аёл кишининг авратига қараш;
18. Маҳрамсиз сафарга чиқиш;
19. Ҳожатсиз кўчага чиқиш;
20. Мусибат пайтида ўкириш, юзига уриб йиғлаш,
кийимларини йиртиш;
21. Ғийбат, чақимчилик, жосуслик, зулм қилиш;
22. Уч кундан кўпга ўз яқинларидан аразлаш;
23. Жанозага эргашиш;
24. Қабрларни зиёрат қилиш, агар қилса ҳам, талвасага тушиш, қабрни қучоқлаш, куфр сўзларини айтиш;
25. Силаи раҳмни кесиш;
26. Коҳин, фолбин, мунажжимларга бориш;
27. Фарзандларини қарғаш;
28. Хизматчиларга озор бериш;
29. Қўшниларга азият бериш;
30. Эридан бошқасига уч кундан кўп аза тутиш. Эри учун тўрт ой ўн кун тутиши шарт.

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

Янада кўпроқ
@DIYDOR_SHIRIN