Get Mystery Box with random crypto!

Самарқанд вилояти Иштихон тумани 1-сон касб-ҳунар мактабида “Т | Bandlik Vazirligi

Самарқанд вилояти Иштихон тумани 1-сон касб-ҳунар мактабида “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га рўйхатга олинган ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Унда тумандаги 37 та ташкилот, муассасалар ва ишлаб чиқариш корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўзларининг фаолият йўналишларига доир 126 та мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Тадбирда 224 тадан ортиқ фуқаролар қатнашиб, уларнинг 43 нафарига доимий ишга жойлашиши учун йўлланмалар берилди. Бундан ташқари 105 нафар фуқаролар касб-ҳунарга ўқиш истагини билдириб, уларнинг 40 нафари тикувчилик, 40 нафари электрогазпайвандлаш ва 25 нафари электрик йўналишларида жорий йилнинг 1 февралидан 1-сон касб-ҳунар мактабида ўқиш амалиётини бошлайди.

Шунингдек, 76 нафар фуқароларга меҳнат қонунчилиги юзасидан хуқуқий маслаҳатлар берилди.

Каналга уланиш
https://t.me/mehnatvazirligi