Get Mystery Box with random crypto!

#savolimbor Иш ҳақи сақланмаган таътил даврида ходим касал бўл | Mehnat huquqi

#savolimbor Иш ҳақи сақланмаган таътил даврида ходим касал бўлиб қолса, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланадими?

https://t.me/mehnathuquqi javobi :

“Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом 22-бандига кўра https://lex.uz/docs/357102, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик иш ҳақи сақланмаган таътил даврига тўғри келганда нафақа тўланмайди.

Ушбу даврларда бошланиб, давом этаётган меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси ходим ишга чиқиши (лавозимга тикланиши) лозим бўлган кундан бошлаб берилади.

Мисол: Ходим 2024 йилнинг 1 майидан 10 кунга иш ҳақи сақланмаган таътилга чиқди. 5-10 май санаси ходим касал бўлиб қолди. Ишга чиқиш санаси 11 май эди, лекин касаллик давом этиб ходим 20 май санасидан ишга чиқди.

Демак, бу ҳолатда 5-10 май кунлари учун вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланмайди, чунки касаллик даври иш ҳақи сақланмаган таътил даврига тўғри келмоқда.

Бироқ 11-20 май даври учун вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади, чунки ходимнинг иш ҳақи сақланмаган таътил даври 10-май санасида тугаган.

Иш ҳақи сақланмаган таътилга чиқиш ҳамда расмийлаштириш тартиби ушбу мақоламизда батафсил тушунтирилган: https://t.me/mehnathuquqi/4779

Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang https://t.me/mehnathuquqi