Get Mystery Box with random crypto!

#qonunbilan МКнинг 180-моддаси 4-қисмига кўра интизомий жазо а | Mehnat huquqi

#qonunbilan МКнинг 180-моддаси 4-қисмига кўра интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди.

Лекин 180-моддаси 3-қисмига кўра иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмаслиги белгиланган.

Шундай экан, мукофот пули корхонада ўрнатилган меҳнат ҳақи тизими бўйича тўланса, бу тўлов интизомий жазо чоралари қўлланилган ходимларга тўланиши мумкин бўлади.

Мукофот пули рағбатлантириш турига кириш-кирмаслиги ташкилотларда ходимларнинг вакиллик органи билан келишилган тарзда ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тизимидан келиб чиқади.

Меҳнат кодексининг 153-моддаси 2-қисмига кўра, меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади.

Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang: https://t.me/mehnathuquqi