Get Mystery Box with random crypto!

​РАМАЗОНДА ЭНГ КЎП СЎРАЛАДИГАН САВОЛЛАР ВА УЛАРГА ЖАВОБЛАР: | Meditsina UZ

РАМАЗОНДА ЭНГ КЎП СЎРАЛАДИГАН САВОЛЛАР ВА УЛАРГА ЖАВОБЛАР:

РЎЗАДОР ОДАМ ТИШ ПАСТАСИ БИЛАН ТИШИНИ ТОЗАЛАСА БЎЛАДИМИ?

Рўзадор ҳолатда тиш пастасини ишлатиш макруҳ. Лекин томоғидан ичкарига ўтиб кетмаса, рўза очилмайди. Бирор нарсани оғзига солиб, татиб кўриш макруҳ, лекин бунда рўза очилмайди (лекин татиб кўрган нарсасини ютиб юборса рўза очилади).

УКОЛ (ИНЪЕКЦИЯ) ҚИЛИШ БИЛАН РЎЗА БУЗИЛАДИМИ?

Уламолар мушаклар орасига, ёнбошга укол қилиш билан рўза бузилмаслигига иттифоқ қилишган. Тери орасидан ичкарига ёғ каби нарсаларнинг кириши рўзани очмайди. Одатий йўллардан бошқа жойлар орқали терининг орасига нарса кириши, масалан, илон чақиб олиши (томирдан чақса ҳам), совуқ сувда ғусл қилиш натижасида бадан орасидан ичкарига сув ўтиши рўзани очмаслигига барча уламолар иттифоқ қилишган.

ТИШ ОЛДИРСА РЎЗА ОЧИЛАДИМИ?

Рўзанинг очилиш-очилмаслиги томоқдан бирор нарса ўтиш-ўтмаслигига боғлиқ. Тиш олдираётганда томоқдан бирор нарса ўтиб кетмаса, рўза очилмайди.

ҒАРҒАРА ҚИЛИШ БИЛАН РЎЗА ОЧИЛАДИМИ?

Рўзадор кишининг ғарғара қилиши макруҳ. Ичкарига сув кетиб қолса, рўза очилади.

ЭСДАН ЧИҚАРИБ ЕБ-ИЧГАН ОДАМ ЭСИГА ТУШГАЧ ТАОМЛАНИБ ҚЎЙСА, РЎЗАСИ ОЧИЛАДИМИ?

1) эсдан чиқариб еб-ичиш билан рўза очилмайди.
2) Эсдан чиқариб еб-ичгандан кейин «Рўзам очилди» деб ўйлаб таомланиб қўйса, қазо лозим бўлади, каффорат вожиб бўлмайди.
3) Эсдан чиқариб еб-ичиб қўйса рўза очилмаслигини билатуриб таом еб қўйса қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади. Қайт қилишнинг ҳукми ҳам шундай: қайт қилгач, «энди рўзам очилди» деб ўйлаб, таом еб юборса, қазо лозим бўлади, каффорат эмас. Лекин бу иш рўзани очмаслигини билатуриб таомланиб юборса, каффорат ҳам вожиб бўлади

РАМАЗОН ОЙИДА ЭР АЁЛИГА ҚАЙСИ ПАЙТЛАРДА ЯҚИНЛИК ҚИЛСА БЎЛАДИ ЁКИ РАМАЗОН ОЙИДА 30 КУН МОБАЙНИДА ЯҚИНЛИК ҚИЛМАЙДИМИ?

Рамазон кечаларида эркак ўз аёли билан хос муомалада бўлиши яъни яқинлик қилиши жоиз.

Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг!

@Meditsina_uz