Get Mystery Box with random crypto!

Озиш учун парҳез қилишда қандай тавсиялар мавжуд? Шифокор Ҳ | Meditsina UZ

Озиш учун парҳез қилишда қандай тавсиялар мавжуд?

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Диетологлар томонидан турли парҳез столлари ишлаб чиқилган бўлса-да, асосий қоидалар барча учун бир хил ҳисобланади.

Кун давомида кўп миқдорда сув ичиш лозим.
Кун давомида 3 маҳал овқатланиш, яъни нонушта, тушлик ва кечки таом. Ушбу овқатланишлар орасидаги кичик таомланишни чеклаш лозим.
Кечқурун 19.00 дан кейин овқатланмаслик керак.
Овқатдан кейин 1 соат давомида ётмаслик, ўтирмаслик, аксинча енгил ҳаракатда бўлиш лозим.
Ҳафта давомида 2-3 марта спорт билан шуғулланиш, бунда тоза ҳавода сайр қилиш, югуриш, сузиш яхши таъсир кўрсатади.
Таомномадан ширинликлар, спиртли ва газли ичимликлар, шарбатлар, консерва маҳсулотлари, жуда ёғли овқатлар, чипс ва писталар, хамирли овқатларни чеклаш лозим.
Меваларни тушлик вақтида истеъмол қилиш тавсия этилади.

Энг асосийси, тез эмас, соғлом озишга ҳаракат қилиш лозим.

@Meditsina_uz