Get Mystery Box with random crypto!

Юрак қувватсизлигида қандай табиий маҳсулотларни истеъмол қили | Meditsina UZ

Юрак қувватсизлигида қандай табиий маҳсулотларни истеъмол қилиш керак?

Абдужалил Ашуров

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Юрак учун фойдали маҳсулотлар рўйхатида биринчи ўринни балиқ эгаллайди. Балиқ юрак ритмининг бузилиши хавфини камайтирувчи Омега-3 ёғ кислотасига бой.

Помидор ҳам гипертония, ишемия касалликларининг олдини олишга ёрдам беради. Зайтун ёғи ва ўрик туршаги холестерин миқдорини камайтириб, томирларни ҳимоя қилади. Кунига бир нечтадан туршак истеъмол қилиш инфарктнинг олдини олишга, қон босимини меъёрлаштиришга, организмдан токсинларни чиқариб ташлашга ёрдам беради.

Сули ёрмаси ва дуккакли маҳсулотлар таркибида юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтирувчи ва юрак мускулларини озиқлантирувчи калий ва микроэлементлар мавжуд.

Цитрус меваларга аллергияси йўқ инсонлар учун апельсин тавсия этилади. Банан, шафтоли каби мевалар ҳам юрак фаолияти учун жуда фойдали.