Get Mystery Box with random crypto!

Тез ёрдам шифокори тилидан. 1. Биз сизга хизмат кўрсатмаймиз, | 💉Tibbiyot prezentatsiya🩸

Тез ёрдам шифокори тилидан.

1. Биз сизга хизмат кўрсатмаймиз, биз сизга ёрдам кўрсатамиз! Шу сабабли қарорларни фақат биз қабул қиламиз, сизнинг маслахатларингизсиз! Aгар сизнинг фикрларингиздан фойда бўлганида бизнинг келишиммизга эҳтиёж бўлмас эди!

2.Биз замбил ташишга мажбур эмасмиз ва буни шунчаки беморга раҳмимиз келгани учун кўнгилли равишда бажарамиз. Шундай экан бизга ёрдам беришга шошилинг ёки ёрдам бера оладиган кимнидир чақиринг.

3. Биз сизни чақиригингизга чўзилиб 1 соатда бормаймиз, биз сизнинг навбатингиз келгандагина сиз томон йўлга тушамиз! Бригадалар сони жуда кам, базида бир бригада 1 тадан ходимдан бир неча мошинага сочиб юборилади.

4.Бригадалар камлигига сабаб, кўпчилик ҳамкасбларимиз сизнинг "ишлаш ёқмаса ишлама-боша!" деган "қимматбаҳо" тавсиянгизга амал қилган бўлса, бошқалар ойлик деб аталмиш садақага яшаб бўлмаганидан бошқа ишга ёки умуман давлатга кетишган

5. Гиппократ қасами ичилмайди!!! Шунчаки бу ҳақида интернетда ўқиб кўринг!!!

6. Биз уйингизда бахила кийишимиз керак эмас! Бу ҳақида ССВ қарорларида кўрсатилган. Умуман озгина фикр юритсак ҳам, инсон ҳаётини қутқариш сизнинг полингиз тозалгидан муҳимроқ.

7. Биз сизга келгуси даволаш режангизни тузиш учун келмаганмиз, ёки бемор кузатувини олиб боришга мажбур эмасмиз. Биз тез тиббий ёрдам кўрсатамиз, бошқа турдаги ёрдам учун поликлиникада бошқа жабрдийда шифокоримиз бор.

8. Чақириққа келганимизда бутун оила азоларингизни кўрикдан ўтказиб тавсия беришга мажбур эмасмиз.

9. Биз сизнинг ўзбошимчалик билан олиб борган даво ишларингиз асоратларига жавобгар эмасмиз. Беморни шу ҳолга тушишига "Врач ниманиям биларди" дея фикр юритилгани сабабчи эканлигини унутманг. Ҳа айтганча асорат учун ҳам ўша сиз айтган "ҳеч нарсани билмайдиган" врачга мурожаат қилишингизни эсда тутинг.

10. Биз экстрасенс эмасмиз. Шунинг учун шунчаки кўриб қўйиш учун ёки ўпкасини эшитиб қўйишимиз учун бизнинг чақиришингиз бемор ҳолатини яхшиламайди!!!

11. Биз асабларингиз толиққанида мурожаат қилинадиган руҳоний ёки психотерапевт эмасмиз. Ҳақоратларга ҳақорат билан, жисмоний куч ишлатишга бир хил жавоб қайтара оламиз.

12. Биз ҳаммани қутқариб қолиш имкониятига эга эмасмиз, шундоқ ҳам керагидан ортиқ ҳаракат қиламиз ва бу кимнидир ҳаётини сақлаб қолиш учун етарли бўлмаслиги мумкин, балки шунчаки ўша инсонни вақти қазоси етиб келганини тан олишингиз керакдир

13. Биз ҳам касал бўламиз, чарчаймиз, оч қоламиз, ҳожатга боришни истаймиз. Бошқа сўз билан айтганда биз ҳам инсонмиз!

14. Бизни ойлигимизни сизнинг СОЛИҚЛAРИНГИЗДAН олмаймиз дейишга ҳақлимиз, сабаби сизларнинг кўпчилигингиз ишламайсиз ёки даромадларингизни солиқлардан яширасиз, бошқалар эса бизга садақага тенг ойликка етарли солиқ тўлайди. Шу сабабдан ҳам маошимиз кичик, ҳа яна бир гап биз ҳам ойлигимиздан ҳам солиқ тўлаймиз.

15. Биз ССВ стандартлари бўйича ишлаймиз!

16. Биз қимматли вақтимизни сон саноқсиз ҳужжатларни тўлдиришга, сизларнинг шикоятларингизга жавоб беришга сарфлаймиз, ва шикоятлар сабабли навбатдаги чақириққа бориш ўрнига қўйган ҳар бир қадамимиз учун ҳисобот ёзамиз.

17. Биз сизни соғлигингиз ҳақида жон куйриришингиз кераклигига ишонтиришга мажбур эмасмиз, соғлиқ ўзингизга керак. Шунинг учун госпитализасияга олиб кетишимизга қаршилик қилаётганингизда шуни унутманг

18. Биз - сизга ёрдам керак вақтда кейинги ҳаётингиз боғлиқ бўлган ягона персоналмиз!

19. Биз сизнинг уйигизни рақами ўрнатилмагани учун уйингизни топа олмаймиз.

20. Биз ҳар куни юқорида ёзилган фикрларни ҳеч бўлмаса биттасини англашингизга ва аксинча ўзимиз севган касбимизни ташлаб кетишга мажбур қилмасангиз, сиздан миннатдор боламиз

#улашинг

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103