Get Mystery Box with random crypto!

MEDIA ONE

Telegram kanalining logotibi mediaone_uz — MEDIA ONE M
Telegram kanalining logotibi mediaone_uz — MEDIA ONE
Kanal manzili: @mediaone_uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 37

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-01-10 09:56:50Фурқат туманида 20 нафар болажоннинг суннат тўйи ўтказилди

Инсон қадрини улуғлашга қаратилган хайрли тадбирлар йил бошиданоқ Фарғонада кенг қулоч ёзди. Хусусан, бугун Фурқат туманидаги “Наво” тантаналар мажмуасида Фурқат туманида истиқомат қилувчи 15 нафар ва Данғара туманида яшовчи 5 нафар “Темир дафтар”га киритилган фуқароларнинг фарзандлари учун суннат тўйлари ўтказилди.

Вилоят ва туман ҳокимликлари, вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида амалга оширилган хайрли тадбир, айниқса, ота-оналар ва болажонларнинг яқинларига бир олам қувонч улашди.

Тантанада сўзга чиққан вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Холиқов келажагимиз эгаларига эътибор Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларда асосий ўрин тутаётганини таъкидлади. Аҳолининг ҳаётдан рози бўлиб яшашини таъминлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ҳамда хайр-саҳоват муҳитини янада мустаҳкамлашга Фарғонада ҳам катта эътибор қаратилаётганлигини айтиб ўтди. Тўйлари ўтказилаётган болажонлар орасидан келгусида етук фидойи инсонлар етишиб чиқишига ишонч билдирди.

Шундан сўнг тўй болаларнинг ҳар бирига давлат идоралари ва ҳомийлар томонидан тайёрланган бош-оёқ сарпо, турли ўйинчоқлар ҳамда велосипедлар совға қилинди.

Туман маданият бўлими ижодкорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга янада кўтаринкилик бағишлади.
66 views06:56
Ochish/sharhlash
2021-12-29 17:06:16
ҲОКИМ БОЛАЖОНЛАРГА ПРEЗИДEНТ СОВҒАЛАРИНИ УЛАШДИ

Янги йил байрамининг ўзига хос шукуҳи бор. Айниқса «Президент арчаси» тадбирининг таровати болажонлар билан янада завқли. Андижон шаҳридаги «Қўғирчоқ театри»да анъанага кўра Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар учун «Президент арчаси» тадбири ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, болажонларни Янги йил билан самимий қутлади. Шунингдек, уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг байрам табригини йўллаб, 30 номдаги ўқув қуроллари, ўйинчоқлар ва ширинликлардан иборат 714 дона совғани ўз эгаларига улашди.

Қорбобо ва қорқиз, эртак қаҳрамонларининг чиқишлари байрамга янада жозиба бағишлади. Ватан, Истиқлол, Янги йил, бахтли болаликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар барчани рақсга чорлади.

Каналга уланиш:
https://t.me/mediaone_uz
84 views14:06
Ochish/sharhlash
2021-12-29 06:48:18
Вилоятимизнинг янги қиёфасини барпо этишга салмоқли ҳисса қўшаётган қурилиш соҳаси вакиллари учун байрам тадбири ташкил этилди

Каналга уланиш:
https://t.me/mediaone_uz
74 viewsedited  03:48
Ochish/sharhlash
2021-12-29 06:46:59
Фарғона туманида чегарачилар учун янги ҳарбий мажмуа ва хизмат уйлари фойдаланишга топширилди

Каналга уланиш:
https://t.me/mediaone_uz
66 viewsedited  03:46
Ochish/sharhlash
2021-12-27 21:10:54
Республикада илк бор Фарғона шаҳрида ягона шаҳарсозлик концепциясига асосланган Реновация дастури ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ этишга киришилмоқда

Каналга уланиш:
https://t.me/mediaone_uz
64 viewsedited  18:10
Ochish/sharhlash
2021-12-26 18:48:57
Фарғонада жорий йилда юқори натижаларга эришган илм-фан, спорт, таълим, маданият ва маънавият соҳалари вакиллари шарафланди

Каналга уланиш:
https://t.me/mediaone_uz
68 viewsedited  15:48
Ochish/sharhlash
2021-12-25 13:52:11
Аҳмедов Одил Алимжанович - Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти!

Бугун ЎФА навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Одил Аҳмедов ЎФА вице-президенти ва ЎФА Ижроия қўмитасига сайланди.

Каналга уланиш:
https://t.me/mediaone_uz
68 viewsedited  10:52
Ochish/sharhlash
2021-12-25 13:49:47
Мамлакатимизда футболни ривожлантириш ва уни оммавийлигини ошириш йўлида Наманган вилояти ҳокими сифатида «Навбаҳор» клубини кучли жамоага айлантиришда ва вилоятда янги футбол академияларига асос солишдаги ҳиссаси, шунингдек, мазкур ишларни Фарғона вилояти ҳокими сифатида ҳам давом эттираётганлиги учун — Хайрулло Бозоров «Футбол ривожи учун» соврини билан тақдирланди.

Каналга уланиш:
https://t.me/mediaone_uz
58 views10:49
Ochish/sharhlash
2021-12-24 18:15:19
Фарғона шаҳрида Республикамиздаги илк шаҳар Болалар поликлиникаси очилди. Янги тиббиёт муассасаси Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг педиатрия клиник ўқув базаси билан бир бинода фаолият олиб боради

Каналга уланиш:
https://t.me/mediaone_uz
58 views15:15
Ochish/sharhlash
2021-12-24 17:06:29
Фарғона шаҳрида Республикамиздаги илк шаҳар Болалар поликлиникаси очилди. Янги тиббиёт муассасаси Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг педиатрия клиник ўқув базаси билан бир бинода фаолият олиб боради

Каналга уланиш:
https://t.me/mediaone_uz
62 viewsedited  14:06
Ochish/sharhlash