Get Mystery Box with random crypto!

​Фурқат туманида кекса-ю ёшни бирлаштирган тадбир оммавий байр | MEDIA ONE

Фурқат туманида кекса-ю ёшни бирлаштирган тадбир оммавий байрамга айланиб кетди

Фурқат туманидаги “Чиркай” МФЙда спорт тадбирлари ҳамда маданий-маърифий кечалар ташкил этилди.

Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги доирасидаги кўргазмали чиқишларда мамлакатимиз қуролли кучлари куч-салоҳияти бўй кўрсатган бўлса, 18-30 ёшдаги йигит-қизлар ўртасидаги спортнинг кураш, арқон тортиш, тош кўтариш, стол тенниси каби йўналишларидаги беллашувлар барчада илиқ таассурот қолдирди. Шунингдек, тадбир қатнашчилари дорбозлар ва полвонларнинг қизиқарли ўйинларини мириқиб томоша қилдилар.

Ёшлар учун бизнес тренинглар, компьютер саводхонлиги бўйича ўқувлар, китоб савдоси ярмаркаси ҳам ўтказилди.

12-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида маҳалла аҳолиси учун тиббий кўрик амалга оширилди. Эртак қаҳрамонлари иштирокидаги спектакль намойиши эса фурқатлик болажонларни эзгу ишлар, юксак марралар сари чорлади.