Get Mystery Box with random crypto!

Андижон вилоятига янги прокурор тайинланди 17 январь куни Анд | MEDIA ONE

Андижон вилоятига янги прокурор тайинланди

17 январь куни Андижон вилояти ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда Сирожиддин Эшқувватов вилоят прокурори сифатида таништирилган.
Сирожиддин Эшқувватов 2021 йил март ойидан буён Наманган вилояти прокурори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Сирожиддин Эшқувватов 1980 йилда Жиззах вилоятида туғилган. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини ва 2009 йилда Бош прокуратура Олий ўқув курсларини тамомлаган. 2011—2014 йилларда Ўзбекистон Бош прокуратураси прокуратура органларида терговни назорат қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг декабрь бошларида Андижон вилояти прокурори вазифасида ишлаган Ғайрат Фозилов фаолиятида йўл қўйган хато-камчиликлари учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилганди.

Каналга уланиш:
https://t.me/mediaone_uz