Get Mystery Box with random crypto!

Тўкилманг ўрикнинг гуллари мисол, Арилар улашсин умрингизга бо | Media Group

Тўкилманг ўрикнинг гуллари мисол,
Арилар улашсин умрингизга бол,
Баҳор қуёшидек порласин иқбол,
Наврўз муборакдир, Наврўз муборак.

Байрамлар кетидан байрамлар такрор,
Келиб кетишларин қўймасин Баҳор,
Сизга тиланажак тилакларим бор,
Наврўз муборакдир, Наврўз муборак.

Қувончларга тўлсин ҳар бир кунингиз,
Асло ғамни кўрманг, ўйнаб кулингиз
Омонат дунёда омон бўлингиз,
Наврўз муборакдир, Наврўз муборак!
#Navro’z_muborak
@Media_Group