Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Мактабгача таълим вазирлиги марказий аппарати ходимлари | Maktabgacha ta'lim agentligi

Бугун Мактабгача таълим вазирлиги марказий аппарати ходимлари учун навбатдаги ҳуқуқий саводхонлик дарси ўтказилди.

Унда Юридик бошқарма бошлиғи томонидан ўтаётган ҳафтада қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти билан таништирилиб, шу билан биргаликда "Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида"ги Қонуннинг моҳияти ва мақсади ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган cиёсий-маърифат ўқув соати онлайн намойиш этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube