Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий тармоқларда “Тошкент вилояти тоғ олди ҳудудлардан ҳис | FAVQULODDA VAZIYATLAR VAZIRLIGI/МИНИСТЕРСТВО ПО ЧРЕЗВЫЧАЙНЫМ СИТУАЦИЯМ

Ижтимоий тармоқларда “Тошкент вилояти тоғ олди ҳудудлардан ҳисобланадиган Паркент қишлоқларига сел келмоқда” сарлавҳаси остида видео хабар тарқалди.

Ҳақиқатдан ҳам бугун куннинг иккинчи ярмида Паркент туманида кучли бўлмаган қисқа муддатли ёмғир ёғиши кузатилди.

Аммо ушбу тарқалган видеода сел келганлиги акс этган тасвирлар 2022 йилнинг 14 май куни Паркент тумани “Нуробод” маҳалласи Шахай кўчасида юзага келган.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Тошкент вилояти тошқинга қарши комиссия томонидан тошқин сувларини хавфсиз ўтказиб юбориш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинган. Сел оқимлари, сув тошқишлари ҳамда кўчки хавфи юқори бўлган ҳудудлар танлаб олиниб, аҳоли ва ҳудудларга хавф солиши мумкин бўлган жойларда вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси муҳандислик тадбирларини махсус-ўқув тактик машқлар орқали мунтазам амалга ошириб келмоқда. 

Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан вилоятнинг тоғ ва тоғ олди ҳудудлар 7 та назорат кузатув постлари ташкил этилган бўлиб, улар томонидан доимий назорат ўрнатилган.

Шу ўринда, Фавқулодда вазиятдар вазирлиги барча ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан асоссиз, нотўғри хабарларни тарқатмасликни сўраб қолади.