2022-08-18 19:58:50
Аҳолини фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишга оид қонун қабул қилинди
Президент “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–790-сон, 17.08.2022 й.)ни имзолади.
Қонунга кўра, фавқулодда вазиятлар рўй бериш манбаига қараб қуйидагиларга бўлинади:
табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар;
техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар.
Фуқароларга фавқулодда вазиятлар зоналарида ишлаганлиги учун бепул тиббий хизмат, компенсациялар ва бошқа имтиёзлар берилади.
Прогноз қилинган ёки рўй берган фавқулодда вазиятнинг кўлами ва ҳолатига қараб муайян ҳудудда Фавқулодда вазиятлар давлат тизимининг қуйидаги режимлари ўрнатилади:
муайян ҳудудда, объектда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи мавжуд бўлмаганда - кундалик режим;
фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи мавжуд бўлганда - юқори тайёргарлик режими;
фавқулодда вазиятлар рўй берганда
ва фавқулодда вазиятлар даврида - фавқулодда вазият режими.
Давлат томонидан фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳолати, аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар, прогноз қилинаётган ёки рўй берган фавқулодда вазиятлар, улардан муҳофазаланиш усуллари тўғрисида ОАВ орқали аҳоли ўз вақтида ва ишончли хабардор қилиниши шарт.
Фавқулодда вазиятларни эълон қилиш:
маҳаллий миқёсдаги фавқулодда вазиятларда – ҳокимларнинг тегишли қарорлари;
республика миқёсидаги ва трансчегаравий фавқулодда вазиятларда – Ҳукумат қарори билан амалга оширилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
FVV Xodimlari biz bilan birga!
Siz ham a'zo bo'ling
https://t.me/mchs_uzbekistan
300 views16:58