Get Mystery Box with random crypto!

Болажонларимиз учун мазали сендвич Масаллиқ: Сут 250 мл Д | Oshxona_Malikalari☕🍫🍝

Болажонларимиз учун мазали сендвич

Масаллиқ:
Сут 250 мл
Дрожа 1 ош қошиқ
Шакар 1 ош қошиқ
Ун 400-500 гр
Ўсимлик ёғи 50 мл
Колбаса
Салат барги
Бодринг 1-2 та

Тайёрланиши:
Сутни илитиб олиб ,шакар,дрожжа солиб апара қилиб оламиз.Сўнг ёғ ,ун солиб хамир қорамиз.
Хамиримизни ошириб олиб бўлакларга бўламиз.Сўнгра думалоқ қилиб ёйиб оламиз ва видеода кўрсатилгандек қилиб ёғ суртиб олиб учбурчак шаклига келгунга қадар таҳлаб оламиз.
Устидан эса 1 та тухум сариғига сут солиб булочкаларимиз устига суртиб, кунжутга ботириб оламиз.
Булочкаларимизни 180°да 30 дақиқада пишириб оламиз.
Колбаса ва бодрингни парре қилиб кесиб, салат баргина яхшилаб ювиб оламиз.
Ёғ суртиб олганимиз сабабли чўнтакчалри билан ажралиб чиқган булочкаларимиз орасига колбаса, бодринг ва салат баргини териб чиқамиз. Хоҳишга кўра кетчуп ва мойонез қилишингиз ҳам мумкин.
Жудаям юмшоқ ва мазали бўлади. Албатта тайёрлаб кўринг.
Ёқимли иштаха


#Tarqating
Каналга аъзо бўлинг
!

@Mazzali_taomlar_tayyorlash