Get Mystery Box with random crypto!

#Ғалабага76йил Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг | ⓜⓐⓨⓜⓐⓝⓞⓠ

#Ғалабага76йил

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан касбилик Мирзо бобо Жўраев, Хайрулло бобо Шерматов, Эрка бобо Назаровлар тақдирланди.

Уруш қатнашчиларининг хонадонларига Касби туман ҳокими, сектор раҳбарлари, вилоят ҳарбий қисм масъул ходимлари байрам муносабати билан фахрийларни табриклаш мақсадида ташриф буюришди.

Туман ҳокими Тўхтамурод Мейлиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг Уруш фахрийларига юборган табрикномасини ўқиб эшиттирди.

Шунингдек, уруш қатнашчиларига кўрсатган жасоратлари учун байрам муносабати билан Президент совғаси 12 миллион сўм пул маблағи ва Тошкентдаги “Ғалаба боғи”да жойлашган генерал Собир Раҳимов жасорати акс этган монументнинг олтин суви югуртирилган нусхаси топширилди.

@maymanoq
@maymanoqsity