Get Mystery Box with random crypto!

#САЙЛОВ_2023 #САЙЛОВОЛДИ_ДАСТУР #ЭКСПEРТЛАР_ФИКРИ Исмоил САИФ | Robaxon Maxmudova

#САЙЛОВ_2023
#САЙЛОВОЛДИ_ДАСТУР
#ЭКСПEРТЛАР_ФИКРИ

Исмоил САИФНАЗАРОВ,
Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори, фалсафа фанлари доктори:

— Янгиланган Конституциямизнинг 52-моддасида давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилади, уларнинг ижтимоий ва моддий жиҳатдан фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик кўрсатади, деган норма белгиланган.

Шундан келиб чиқиб, "Адолат" социал-демократик партиясидан Президентликка номзод ўз Сайловолди дастурида ўқитувчининг обрў-эътибори — бу аввало, миллатнинг, бутун халқнинг обрў-эътибори эканига алоҳида урғу бермоқда. Партия ҳам ўз электоратининг салмоқли қисмини ташкил этган педагог ходимларнинг нуфузини ошириш ҳамда юксак мақомини белгилаш орқали уларнинг жамият ҳаётидаги ролини мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий чораларни кўриш тарафдори. Шу мақсадда ўқитувчининг мақомига оид қонуннинг тез фурсатда қабул қилиниши номзоднинг Дастурида устувор масала сифатида эътироф этилган.

Робахон Махмудова