Get Mystery Box with random crypto!

Опа-сингилар. Яхши кўришликни сиздан ўрганар. Акам ё укам деб | Maxfiy xabarlar | Rasmiy kanal

Опа-сингилар.

Яхши кўришликни сиздан ўрганар.
Акам ё укам деб ичлари ёнар.
Дада деб дойимо ёнида турар.
Опаю сингиллар борига шукир.
Соғ бўлинг бахтимга тилагим шудир.

Хар қандай ишларни четка сурасиз.
Дойимо шодлигу қувонч берасиз.
Ўн беш кун бир ойда уйга келасиз.
Опаю сингиллар борига шукир.
Соғ бўлинг бахтимга тилагим шудир.

Онани юзлари сизда акс эткан.
Нияти не бўлса муродга еткан.
Бир дайин куйинар гар кирса тикан.
Опаю сингиллар борига шукир.
Бахтимизга соғ бўлинг тилагим шудир.

Кечалар дуводан тўхтамас сира.
Юмуши учун ҳам сўрамас кира.
Э дўстим сен ҳам ҳабар об тура .
Опаю сингиллар борига шукир.
Бахтимизга соғ бўлинг тилагим шудир.

Қуёшли бўлади сизла кунларим.
Осуда ўтади бедор тунларим.
Эслаб қўйингларда Соҳиб Умарим.
Опаю сингиллар борига шукир.
Бахтимизга соғ бўлинг тилагим шу дир.

Яқинларга Ҳам Улашинг

Каналимизга аъзо булинг
https://t.me/+8azQdrYcvO1iYzky