Get Mystery Box with random crypto!

Юлдуз Усмонова консертига пул тўлаб кирган мухлисларига қўпол | ⚡Maxfiy Videolar | Расмий канал

Юлдуз Усмонова консертига пул тўлаб кирган мухлисларига қўпол муомала қилиб, минглаб инсонларни камситганида, бизникилар залдан оммавий чиқиб кетиш ўрнига, қарсаклар билан олқишлаганди.

Охирги вақтлари оёғи ердан узилган ва бироз машҳурлик ортидан ўзини "танланган" деб ўйлайдиганларнинг овози баландроқ чиқаётгандек туюляпти. Улар халқни қоралаш, пастга уриш ва камситиш билан банд. Чунки бизда уюшқоқлик йўқ. Мутакаббирларга халқнинг кучини кўрсатиб қўя олмаймиз.

Аслини олганда, бу каби "оқсуяклар" жамият томонидан яккалаб қўйилиши, тармоқлардаги саҳифаларидан обуналар қайтиб олиниши, бошқача айтганда, бойкот қилиниши керак. Халқнинг босимини ҳис қилиб кўришгач, кўз ва бурун аралаш суюқлик оқизиб, йиғламсираган ҳолда видеомурожаат қилишади ва кечирим сўрашади.

Бойкот қилинг. Токи ўзлари калтафаҳм деб атаган халқнинг қудратини кўриб қўйсин. Ёки бир сиқим блогерларнинг ҳақоратларига кўз юмиб кетаверадиган даражада ожиз бўлиб қолдикми?

@Maxfiy_videolar ТВда кўрсатилмайдиган энг тезкор каналга аъзо бўлинг!