Get Mystery Box with random crypto!

Дийдор ғанимат дўстим... Умр ўтар шошқалоқ, Вақт дўст  бўлм | ⚡Maxfiy Videolar | Расмий канал

Дийдор ғанимат дўстим...

Умр ўтар шошқалоқ,
Вақт дўст  бўлмас хеч ўртоқ.
Юклаб қилган қўнғироқ,
Дийдор ғанимат дўстим.

Бугун бормиз эрта йўқ,
Ишим кўп деб қилма дўқ.
Дўст ачитиб отдим ўқ,
Дийдор ғанимат дўстим.

Гаплар кўпдир бир олам,
Келиб  тафтим ол одам.
Тингла эшит дил нолам,
Дийдор ғанимат дўстим.

Ўзинг олма хеч тортиб,
Рўзғор ташвиш иш бор деб.
Вақтинг ажрат бир ортиб,
Дийдор ғанимат дўстим.

Бормоқлик хақ тор қабр,
Сўнги манзил бор қабр.
Мол дунё деб жон жабр,
Дийдор ғанимат дўстим...


Нурулло Нурлий

@Maxfiy_videolar ТВда кўрсатилмайдиган энг тезкор каналга аъзо бўлинг!