Get Mystery Box with random crypto!

​ЖАННАТДАГИ ҚЎШНИМ... Кунларнинг бирида мамлакат ҳукмдори ту | 🕋 Mavlono Lutfulloh.Uz 🕋

​ЖАННАТДАГИ ҚЎШНИМ...

Кунларнинг бирида мамлакат ҳукмдори тунда шаҳар айлангани чиқди. Таниб қолмасликлари учун қиёфасини ўзгартирди. Ёнига қулини ҳам олди. Халқнинг ўзи ҳақида нималарни ўйлашларини билишни хоҳлаганди. Қаҳратон қиш. Совуқ ҳар ерни ўз заҳмига олган. Йўли бир масжид ёнидан тушди. Икки йўқсил бир бурчакка тиқилганча совуқдан қалтираб ўтиришарди. Борадиган бошқа жойлари йўқ эди. Уларнинг нима ҳақида гаплашаётганлигига қизиққан шоҳ ёнларига суқилди. Фақирлардан сал ҳазилкашроғи совуқдан шикоят қилаётганди:

-Эртага жаннатга тушганимизда подшоҳимизни у ерга сиғиштирмайман! Жаннатнинг деворига яқинлашганини кўрсам, ковушимни ечиб бошига ураман.
Наригиси ҳайратланиб сўради:
-Уни нима учун жаннатга сиғиштирмоқчи эмассан?
-Албатта сиғиштирмайман-да. Биз бу ерда совуқда музласак-да, у киши саройда мазза қилиб яшасинлар, бизнинг ҳолимиздан хабардор бўлмасинлар. Кейин эса жаннатда менга қўшни бўлсинлар. Мен унақа қўшнини истамайман, дўстим, - деди. Кулишдилар.

Подшоҳ қулига:
-Бу масжид ва одамларни унутма!- деди. Саройга келибоқ масжидга мулозимларини юборди. Икки фақирни саройга олиб келтирдилар. Бечоралар қўрқувдан бошларига нималар келишини ўйлаб энди нима бўлишини кутарканлар, уларни партўшакли катта бир хонага олиб кириб:
-Бу ерда истаганизча еб-ичиб ётасизлар, ҳамда ҳукмдоримиз ҳақларига хайрли дуо қиласизлар, жаннатда Сизга қўшни бўлишига қарши бўлмайсизлар, - дедилар.

Ҳукмдор қанчалик гўзал қалб соҳиби экан, шундай эмасми? Шу ўринда Оламларга раҳмат пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўқсилларга ёрдам қилган кишилар ҳақидаги ушбу муборак гапларини эсламоқни жоиз деб топдим.
“Бир мўминни дунё дардларидан қутқарганни, Аллоҳ таоло охират дардларидан қутқаради”.

Илмий-маърифий ва ижодий каналимизга обуна бўлинг!
https://t.me/mavlonolutfulloh