Get Mystery Box with random crypto!

#Мақола #Салафий #Мавзу: Сохта салафийларни алдовига ишонманг | 🕋 Mavlono Lutfulloh.Uz 🕋

#Мақола
#Салафий

#Мавзу: Сохта салафийларни алдовига ишонманг

Энди салафийларнинг динимиз ва мазҳабимизга тўғри келмайдиган жиҳатларига келсак. Улар ўзларини Пайғамбаримиз даврида яшаган мусулмонларга эргашамиз ва уларнинг издошларимиз деб ҳисоблайдиган мутаассиб, сохта салафийлардир. Салафийлар икки гуруҳга бўлинади:
- давлатни шариат асосида бошқариш тарафдорлари.
- гўёки давлат қонун-қоидаларига ўзларини бўйсинувчи қилиб кўрсатувчи.
Биринчи салафий гуруҳ жиҳод тушунчасини бузиб, унга жангарилик тусини беради. Барча зўравонлик усулларидан фойдаланиб, ўз мақсадлари йўлида одамларнинг мусулмон ёки мусулмон эмаслигига қараб ўтирмайди. Ислом дини беш аркондан иборат бўлсада, жиҳодни исломнинг олтинчи аркони деб билади.
Иккинчи салафий гуруҳ эса жангарилик фаолияти билан шуғулланмайди. Лекин мазкур гуруҳ мазҳабларни тан олмайди, урф-одат ва миллий қадриятларни инкор этади, диний бағрикенгликни ёқламайди, ҳар қандай янгиликларни бидъат деб билади, арзимас баҳоналар билан мусулмонларни кофирга чиқаради. Улар салафи солиҳларнинг ҳаёт тарзига қайтишини даъво қилади.
Бунинг учун албатта, фарзандларимизни юксак билим ва маънавий фазилатлар билан қуроллантиришимиз лозим. Уларга муқаддас исломнинг инсоний моҳиятини, тинчлик, яхшилик, меҳр-шафқат, ҳамжиҳатлик дини эканини тўғри тушунтириб боришимиз керак.

Чуст тумани “Ғойиб Эронлар”
масжиди имом-ноиби Тожибаев Оқилхон
КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR