Get Mystery Box with random crypto!

​​​РОСУЛУЛЛОҲ САЛЛОЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ СОҒИНЧИ Ҳазрати Ума | 🕋 Mavlono Lutfulloh.Uz 🕋

​​​РОСУЛУЛЛОҲ САЛЛОЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ СОҒИНЧИ

Ҳазрати Умар Дамашққа келганларида. Шом пайти кириб қолган экан. Билол (р.а) шу шахардаликларини билгач:
— Билолга буюрсангиз азон айтиб юборсин, — деди.
Ҳазрати Умарнинг ўзи ҳам Билолнинг азонини роса соғинганди. Билол Ҳабаший бир неча йиллардан бери фақат тинглаб келаётган азонни айта бошлади: — Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!...
Азонни айтар экан, у кўз ўнгида Пайғамбаримиз масжидларини кўриб тургандек эди. Унинг назарида Ҳазрати Расули Акрам руҳлари ташриф буюриб, азонни эшитиб тургандек эди. Кўзлари ёшга тўлди. Азонни эшитиб турганлар унинг йиғлаётганини билиб турардилар. Лекин йиғлаётган фақат Билол эмасди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ва у киши билан яшаган юзлаб инсон муаззин билан кўз ёш тўкарди. Ҳатто Пайғамбаримизни кўрмаганлар ҳам ўзини тута олмадилар. Худди азон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида Мадинада айтилаётгандек.
Азон тугади.... Лекин кўз ёшлар тинмади...

Аҳмад Лутфий Қозончи “Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а)” китобидан


Илмий-маърифий ва ижодий каналимизга обуна бўлинг!
https://t.me/mavlonolutfulloh