Get Mystery Box with random crypto!

Биз дунёга қуёш каби барчага нур сочмоқ учун, барчанинг корига | 🕋 Mavlono Lutfulloh.Uz 🕋

Биз дунёга қуёш каби барчага нур сочмоқ учун, барчанинг корига яраш учун келганмиз.
Қалблари озор топган, ғамга ботган инсонлар дардига малҳам бўлайлик.
Уларнинг ҳолидан хабар олайлик...
Хорланганларни, йиқилганларни, оёқ остида эзилганларни гулзор ҳолига келтирайлик!
Биз дунёга мана шунинг учун келганмиз.

Аллоҳ ҳаммамизни керакли инсонлар қилсин..
Ўзимиз ҳам коримизга ўзимиз ярайлик..
Саҳобаларимиз қамчилари ерга тушса,ўзлари отдан тушиб олишган эканлар.
Ваҳоланки
- олиб бер, дейишса бўладиган холатда ҳам..
Улар Аллоҳдан ўзгага хожатманд бўлишни хоҳлашмаган.
Қодир бўлсак мухтожларга ёрдам берайлик,аммо ўзимизни назорат қилайликки,яраган ишимизни қилайлик..
Бир онахонни дуоларини эшитгандим..
-Роббим токи ўлгинимча қўл оёғим дастёрим бўлсин,Ўзинггагина мухтож бўлай,ибодатингга куч қувватли қилгин..

Қадрли биродарим хайрли тонг жума аёмингиз муборак..
Албатта,ўғил қизимиз,ҳизматимзда бўлишсин..
Ўзимиз ҳам токи ҳаётмиз,ўзимизни бошқариш,гўзал дуолар қилиб юриш насиб бўлсин.
https://t.me/mavlonolutfulloh