Get Mystery Box with random crypto!

​​#умр_саҳифаларидан AЁЛ МAКРИ Бир киши йўлда кетаётиб, бир | Matonat_uz

​​#умр_саҳифаларидан

AЁЛ МAКРИ

Бир киши йўлда кетаётиб, бир қудуқ ёнида турган аёлга дуч келди. Киши унга яқинлашди. Aёл қўрқиб кетди. Шунда эркак деди:
– Қўрқма! Сендан бир нарсани сўрамоқчиман: аёл макри нима?
Aёл бир оз ўйланиб турди-да, дод солиб йиғлай бошлади. Унинг овозини бутун қишлоқ эшитди. Эркак қўрқа-писа аёлдан нега бундай қилганини сўради. Aёл:
– Овозимни қишлоқ аҳли эшитиб, бу ерга келишсин, сени ўлдиришсин деб шундай қилдим, – деди.
Эркак:
– Сендан макр ҳақида сўрадим, холос! Ёмон ниятда бирор гап айтдимми? – деди.
Шунда аёл ўрнидан турди-да, бир челак сувни устидан қуйди. Эркак бу ишдан ажабланди. Ундан нега бундай қилганини сўради. Aёл энди гапирмоқчи эди, қишлоқ аҳолиси келиб қолди. Эркак улардан қўрқди, “Булар ҳозир мени ўлдиришса керак”, деб ўйлади.
Aёл қишлоқ аҳлига:
– Сув олмоқчи бўлиб қудуққа энгашгандим, бехос унга тушиб кетдим. Бу одам мени қутқарди, – деди.
Одамлар бояги кишига ташаккур айтиб, унга кўп совға-саломлар беришди. Эркак аёлдан нега бундай қилганини сўради.
– Aёл макри мана шунақа бўлади. Aгар унга озор берсанг, сени ҳалок этади. Aгар рози бўлса, сени бахтли қилади, – деб жавоб берди аёл .

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube

Matonat_uz