Get Mystery Box with random crypto!

​​​​#фикр_услуб_ечим Умар ибн Хаттобнинг таъсирли сўзлари! | Matonat_uz

​​​​#фикр_услуб_ечим

Умар ибн Хаттобнинг таъсирли сўзлари!

Инсонларнинг ақллиси одамлардан кўп узр сўрай (ола)диганидир.

Машғуллик мақталган иш бўлса, бекорчилик ҳалокатдир.

Ҳунар ўрганинглар, чунки сизлардан бирингиз битта касбга бўлса ҳам муҳтож бўлиб қолади.

Учта нарса ҳалок қилувчидир: матога хасислик, нафсу ҳавога эргашиш ва кишининг ўзидан ажабланиши.

Одамларга яхши хулқлар билан аралашинглар ва амаллар билан уларни қолдиринглар (яъни яхши муомала қилиб, қилган амаллари билан ишингиз бўлмасин. Ҳар ким қилганинга ўзи жавоб беради).

Ёмонликка яхшилик қилувчи амирдир.

Дўстлар билан учрашиш маҳзунликни кетказади.

Неъматга ношукрлик қилишдек ундан маҳрум қиладиган нарса йўқ. Албатта, шукр бошқа (неъмат) учун омонлик, неъматни ўстирувчи ва зиёда бўлишига сазовор қиладиган нарсадир.

Илмни уч нарса учун ўрганма ва уч нарса учун тарк қилма. Тортишиш учун, мақтаниш учун ва ўзингни кўрсатиш учун (илм ўрганма). Уни ўрганишдан уялиб, беҳожат бўлиб ва билимсизликка рози бўлиб уни тарк қилма.

Менинг айбимни ўзимга кўрсатган одам мен учун одамларнинг энг яхшисидир.

“Бахтли яшаш сирлари” Аъзамхон Абдураҳмонов

Яқинларингизга ҳам улашинг!

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube

Matonat_uz