Get Mystery Box with random crypto!

#фикр_услуб_ечим Жаннатдаги дўст Кўнгиллар ўзаро муносаба | Matonat_uz

#фикр_услуб_ечим

Жаннатдаги дўст

Кўнгиллар ўзаро муносабатлар ила яшайди. Бироқ баъзи ҳолларда бир-бириларидан ғазабланадилар.
Бунинг ўзига яраша сабаблари бор:

Бир инсон сизни ҳурмат қиладигандек кўриниб, ўзининг мақсадига эришишга ҳаракат қилади. Аммо, ичидан ёмонлик истайди. Аллоҳ ўта меҳрибон Зот қалбларга шундай туйғу солaдики, у кимнидир ҳушлайди, кимларнидир йўқ!

Баъзан ҳулқимиз, дунёқарашимиз доирасидан ташқари мардумнинг фикри, суҳбати ва ноўрин сўзлари ғазабга сабаб бўлади.

Айрим ҳолларда дўстлик, биродарлик муносабатларини қадрини билмасдан, нотўғри ўйларга бориб муносабатлар тўхтатилади.

Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи ваcсаллам "Ўз ҳабибингга бир оз юмшоқ муҳаббат қил. Эҳтимол, бирор куни ёмон кўрганингга айланиб қолар. Ёмон кўрганингни бир оз юмшоқ ёмон кўр. Эҳтимол, бирор куни маҳбубингга айланиб қолар", - дедилар".
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: "Ҳадис ва ҳаёт" 34-жуз.

Қарор қабул қилишдан олдин ўйлаб кўринг! Сиз бу инсон билан нега кўришасиз? Муносабатлар сизга нега керак? Ҳар бир инсондан фақат фойда кўзланадими? Балким барчасига оддийроқ қараш керакдир? Ғазабга ўрин йўқдир?

Дўстлик, биродарлик ришталари фақатгина фойда кўзлаб қилинса, у ичи бўш ётган қасрга ўхшайди. Сизни Аллоҳ учун севувчи инсонларни ардоқланг!

Ҳар бир инсоннни ўз ўрни бўлади. Ҳеч бир инсон бир-бирини ўрнини тўлдира олмайди. Тақдир бежиз инсонларни учраштирмаган.
Не ажаб, айнан шу инсон ин шаа Аллоҳ жаннатдаги дўстингиз бўлса!


Яқинларингизга ҳам улашинг!

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube

Matonat_uz