Get Mystery Box with random crypto!

#фикр_услуб_ечим Қалбнинг фазилати! Ўқитувчи дарсда ўқувчил | Matonat_uz


#фикр_услуб_ечим

Қалбнинг фазилати!

Ўқитувчи дарсда ўқувчиларидан сўради:
- Нега инсонлар тортиша бошлаганларида овозларини баландлатиб гапирадилар?
Улар ёнма-ён бўлсалар нега баланд овозда гаплашиш керак?

Ўқувчилар елка қисди.

Ўқитувчи:
- Инсон жаҳли чиқганда юраги қулоқ солишдан тўхтайди. Бир вақтнинг ўзида қалб ва юрак узоқлашади.
Шунда эшитиш қийинлашиб боради, ҳамда улар овозларини баландлатадилар. Хафагарчилик, қаҳр кучайган сари инсонлар бир-бирларини эшитолмай қоладилар.
Хўш, агар уларнинг қалблари меҳр ва севгига тўла бўлса-чи?

Қалблар бир-бирига яқин бўлади ва паст овозда гапирсалар-да эшита олишади.
Зеро, Лев Толстой айтганидек, "Инсоннинг ҳақиқий кучи унинг шиддати, ғазабида эмас, балки метиндай осойишталигидадир".

Жаҳл чиқганда сиз қандай йўл тутар эдингиз, изоҳларда фикрингизни қолдиринг!

Яқинларингизга ҳам улашинг!

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube

Matonat_uz