Get Mystery Box with random crypto!

Еттинчи кун тест натижалари эълон қилинди 2022 йил 14 авгус | JizPiAl matematika

Еттинчи кун тест натижалари эълон қилинди

2022 йил 14 август куни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди.

Абитуриентлар ўз натижаларини 4 хил усулда билишлари мумкин:

my.dtm.uz сайтининг “Natijani olish” бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

mandat.dtm.uz сайти орқали абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.

Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботларига абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда:

@e_dtm_mandatbot
@e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot
@e_dtm_mandat3bot
@e_dtm_mandat4bot

Абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола) ни сканер қилган ҳолда.