Get Mystery Box with random crypto!

Бу йил магистратура учун 73 минг абитуриент 10 425та ўрин учун | 📚Matematika fani yechimlari✔️

Бу йил магистратура учун 73 минг абитуриент 10 425та ўрин учун курашди. Магистратура имтиҳонлари 8-20 сентябрь кунлари, узрли сабаблар билан имтиҳонга қатнаша олмаганлар учун эса 22 сентябрь куни синов бўлиб ўтди. Лекин айрим ОТМлардан ташқари, бошқа ОТМларнинг магистратура натижалари ҳануз эълон қилингани йўқ.

Имтиҳон қандай ташкиллаштирилди?

Магистратура имтиҳонлари ҳам коронавирус пандемияси шароитини ҳисобга олган ҳолда онлайн тест кўринишида ўтказилди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган имтиҳонларда натижани ўша пайтнинг ўзидаёқ билиб олиш мумкин бўлди.

Фақатгина Тошкент давлат юридик университети ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети магистратурасига имтиҳонларни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўтказмади.

Тошкент давлат юридик университети магистратураси учун имтиҳонлар Давлат тест маркази томонидан Талабалар шаҳарчасида ўтказилди ва бир неча кундан кейин абитуриентлар ўз тўплаган баллини билиш имконига эга бўлди.

Натижалар қачон чиқиши аниқми?

2 октябрда имтиҳонлар тўлиқ якунланганига (22 сентябрда ўтказилган қўшимча имтиҳонни ҳам ҳисобга олганда) 10 кун бўлди. Имтиҳон топширганлар ўз натижасини ўша пайтнинг ўзидаёқ билиб олишган. ДТМ орқали имтиҳон топширганларнинг ҳам тўплаган баллари эълон қилинган. Лекин якуний натижалардан дарак йўқ ва қачон эълон қилиниши ҳақида ҳам айтилмаган.

Қайси ОТМларнинг жавоби аниқ бўлди?

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда абитуриентлар фақат Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетининг магистратура натижалари, Тошкент давлат стомотология институти, Тошкент тиббиёт институти ординатураси жавоблари эълон қилингани ҳақида айтишмоқда.

Лекин қолган ОТМларнинг жавоби ҳали чиқмаган.

Натижалар нега кечикяпти?

29 сентябрда ўтказилган матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи Абдували Ҳолиқов магистратура билан боғлиқ апелляция жараёнлари якунланганини, мутахассислар томонидан текширилган апелляция натижалари ҳам тегишли ОТМларга тақдим этилганини айтган эди.

«Якуний натижалар вазирлик томонидан умумлаштирилиб, давлат комиссиясига тақдим этилади. Давлат комиссияси томонидан тасдиқлангандан кейин бу натижа эълон қилинади. Натижаларни комиссия тасдиқлаганидан кейин ОТМларга топширамиз. Ҳозирда турли стипендия соҳиблари, кўзи ожизлар тоифасига кирувчи абитуриентлар ва «Мард ўғлон» тоифаларига кирувчилар ажратиб чиқиляпти.

Биз буни 2-3 кунда давлат комиссиясига бериб тасдиқлатамиз», – деганди вазирлик расмийси матбуот анжуманида.

Абдували Ҳолиқов жараёнда жами 2000дан ортиқ, битта ОТМда эса 100дан ортиқ «ведoмость»лар шаклланганини, бу узоқ вақт талаб қилишини ва инсон омили рол ўйнамаслигини айтган.

Абитуриентлар нимадан хавотирда?

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда магистратурага имтиҳон топширган абитуриентлар натижаларни эълон қилиш кечикаётгани шаффофлик йўқолишига сабаб бўлади, деган фикрга бормоқда.

Улар инсон омили аралашишидан ва мавҳумлик даврида «нималардир ўзгариб кетишидан» хавотир олмоқда.

Жавоблар яқин орада чиқиши мумкинми?

Kun.uz мухбири магистратура натижалари қачон эълон қилиниши ҳақида қўшимча маълумот олиш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати билан боғланди.

Ахборот хизмати магистратура натижаларининг якуний жавоблари қачон чиқиши ҳақида аниқ маълумот йўқлигини маълум қилди.

Абитуриентлар нима ютқазмоқда?

Пандемия туфайли режалар ўзгариши ҳар соҳада кўриняпти. Таълим жараёни ҳам бундан холи эмас: ноаниқликлар юзага чиқмоқда.

Ҳозир Ўзбекистон ОТМларида бакалавр даражасига эга шахс айрим чекловларни ҳисобга олмаса, кўплаб турдош йўналишларнинг магистратура босқичида ўқиши мумкин. Масалан, тилшунос иқтисод, иқтисодчи таржимага, биолог юриспруденция факультетига ҳужжат топшириши мумкин.

Бу эса янги алоҳида йўналишни ўрганиш учун ҳам вақт, ҳам кўпроқ эътибор талаб этилишини билдиради. Бўлажак магистрантларнинг икки йиллик ўқув йилидан эса бир ой бой берилди (изоҳ: ТДЮУ магистрантлари эса бир йил ўқишади).

Ҳали натижалар эълон қилингач, ўқиш жараёнини бошлаб олишга қанча вақт кетиши ҳам аниқ эмас.

Ҳурматли абитуриентлар!