Get Mystery Box with random crypto!

#ибрат Мулойим бўлсанг, латта экан деювчилар топилади. Қатти | Matematika

#ибрат

Мулойим бўлсанг, латта экан деювчилар топилади.
Қаттиққўл бўлсанг, бемеҳр, бағритошга чиқаришади.
Илмдан гапирсанг амал ҳам қилиш керак дейишади.
Амал қилсанг олдин яхшилаб ўрган дейишади.

Бидьатларни тарк қилсанг ваххобийга, зикрларни кўпайтирсанг сўфийга чиқаришади.
Мақтасанг маддоҳ бўласан, Танқид қилсанг ичи қорага айланасан.

Ҳақни гапирсанг ўрнимас дейишади,
Индамасанг қўрқоққа чиқаришади.
Бой бўлсанг ҳаромдан топган, Камбағал бўлсанг дангаса бўласан.

Одамлар шундай биродар.
Улар барибир гапиришади.
Улар барибир тинч қўйишмайди.
Улар барибир рози бўлишмайди.
Сен уларга кўп ҳам аҳамият берма!
Сен сени Яратганни рози қилишга урин!
Сенга ҳақиқий баҳони У қўяди.