Get Mystery Box with random crypto!

Қорақалпоғистондаги тартибсизликларга гумонланган 24 нафар фуқ | Matbuotchi.uz | Rasmiy kanal

Қорақалпоғистондаги тартибсизликларга гумонланган 24 нафар фуқаро жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди

Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларни мустақил равишда ўрганаётган Комиссия аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра,24 нафар гумонланувчини жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди.

Уларга нисбатан белгиланган қамоқ эҳтиёт чораси инсонпарварлик тамойили асосида жамоатчилик назорати ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилди.

Бунда ушбу фуқароларнинг Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларда содир этган қилмишларидан пушаймон эканлиги, қарамоғида Вояга етмаган фарзандлари борлиги, шунингдек оилавий шароити оғир эканлиги, баъзи шахсларнинг оилада ёлғиз боқувчи бўлганлиги эътиборга олинди.

Bizga qo’shiling:
Telegram: https://t.me/matbuotchi_rasmiy
Sayt: http://matbuotchi.uz