Get Mystery Box with random crypto!

Дунёнинг энг бой одами 1312 йилда Мали давлати тахтини эгалла | Matbuotchi.uz | Rasmiy kanal

Дунёнинг энг бой одами

1312 йилда Мали давлати тахтини эгаллаган Манса (Унвон номи) Муса Кейта (1280-1337) тарихдаги энг бой инсон ҳисобланади. Ўша пайтда Мавритания, Сенегал, Гамбия, Гвинея, Буркина-Фасо, Мали, Нигер, Нигерия ва Чад давлатлари ҳам унинг қўл остида бўлган.

1375 йилда яратилган Каталония атласи ўрта асрларнинг энг муҳим атласи саналади. Ҳатто унда ҳам Муса Кейтани олтин ушлаган ҳолатда тасвирлашган.

Муса Кейта 1324 йилда Ҳаж сафарига отланади. Қохирага етиб келганида камбағал халқни хурсанд қилиш мақсадида йўл-йўлакай олтин сочишга буйруқ беради. 60 тонна миқдоридаги сочилган олтин халқ орасида гиперинфлацияни келтириб чиқаради.

Мутахассислар Муса Кейтанинг бойлигини 400 миллиард АҚШ доллари мифдорида баҳолашган, таққослаш учун Билл Гейтснинг бойлиги 78,9 миллиард долларни ташкил этади.

Bizga qo’shiling:
Telegram: https://t.me/matbuotchi_rasmiy
Sayt: http://matbuotchi.uz