Get Mystery Box with random crypto!

ҚИЗ БОЛАНИНГ ҚИСМАТИ. Қиз боланинг қисмати палахмонга ўқмиди | Мастура Хожи Она Шеьрлари

ҚИЗ БОЛАНИНГ ҚИСМАТИ.

Қиз боланинг қисмати палахмонга ўқмиди?
Дада, сизга отгани бошқа нарса йўқмиди?
Ранжитдимми сизни ё, озорларим кўпмиди?
Дада, сизга сотгани бошқа нарса йўқмиди?

"Жонимсан, жоним болам"- деганингиз ёлғонми?
Жонни бошқа қўлларга бериш шунча осонми?
Тақдирнинг бозорида қизнинг нархи арзонми?
Дада, сизга сотгани бошқа нарса йўқмиди?

Кўзингиз қароғида гавҳар каби ўсгандим.
Кенг ҳовли қучоғида жавҳар каби ўсгандим.
Акамлардан ортиқроқ мен нималар сўргандим?
Дада, сизга сотгани бошқа нарса йўқмиди?

Йиғласам, кўз ёшимга бардошингиз етмасди.
Сиз рози бўлмасангиз мени олиб кетмасди.
Қалин пулин кўп берган қуда бир оз кутмасми?
Дада, сизга сотгани бошқа нарса йўқмиди?

Ёт уйда бегонаман, дуойингиз ҳамроҳим.
Мени йиллаб меҳмон қилган мезбоним- дадажоним.
Юрагимнинг бир четида турибди битта оҳим:
Дада, сизга сотгани бошқа нарса йўқмиди?


Муаллифга таъсирли шеър учун миннатдорчилик билдирамиз.

https://t.me/Masturahojionasherlari