Get Mystery Box with random crypto!

Аллоҳга шукр, соғ саломатликда, тинч осмон остида яна бир то | Мастура Хожи Она Шеьрлари

Аллоҳга шукр, соғ саломатликда, тинч осмон остида яна бир тонгни кутиб олдик.

Бошлаган кунингиз унумли, барокотли бўлсин, дилингиздаги барча хайрли мақсадларингизга Аллоҳ осонлик билан, зиёдаси билан етиштирсин!

Кексаларга имон, ёшларга инсоф, беморларга шифо, қарздорларга нажот, ҳақдорларга сабр берсин!

Тўй бошлаганларнинг кори хайрига Аллоҳ ғоиби хазинасидан, ҳалолидан ризқ етказсин!

Оилам, болам- чақам деб мусофир юртларда меҳнат қилаётган ватандошларимиз қуйни- қўнжилари тўлиб, соғ- саломат қайтишсин.

Илм истагида чет элларда юрган юртдошларимизнинг илмлари зиёда бўлсин, илмига амал қиладиган инсонлар бўлишсин!