Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум яна бир бор Қадрдоним! Омонмисиз? Тану жон | Мастура Хожи Она Шеьрлари

Ассалому алайкум яна бир бор Қадрдоним! Омонмисиз? Тану жонингиз соғми? Хонадонингиз аҳли тинчми?

Аллохга шукр, хонадонларимизда қиз фарзандлар, неваралар вояга етяпти. Уларнинг қулоғига ёшлигидан. "Бир жойга борадиган қизсан", деб қуямиз.
"Агар бир жойда шу ишингни қилсанг эринг бир ойда кетингга тепади, қайнонанг бир ҳафтада жўнатворади"- деб, гапирамиз. Аллох асрасин.
Бугун қизларимиз борадиган бир жойни таърифладик.
Қизларимиз тушган жойида яйраб, яшнаб юришсин. Эпли келин бўлишсин. Бахтли бўлишсин.