Get Mystery Box with random crypto!

#Бошидан_ўтган_табиб ДЎЛАНА — ДАВО Маълум бўлишича, ҳаво е | Маслахатлар ➕

#Бошидан_ўтган_табиб

ДЎЛАНА — ДАВО

Маълум бўлишича, ҳаво етишмаслиги ўз вақтида даволанмаса, сурункали ҳолатга ўтаркан. Натижада юрак фаолияти заифлашиши, тўқималарнинг қон билан етарли таъминланмаслигига сабаб бўладиган юрак пороглари, кардиосклероз хасталиги пайдо бўлиши ҳам мумкин экан. Бунда дўлана меваси яхши наф бераркан. Уни қўллаб кўрганимда, ҳаво етишмовчилиги даф бўлди.

Бунинг учун 1 ош қошиқ дўлана мевалари устига 1 стакан қайноқ сув қуясиз ва илиқ жойда 2 соат дамлайсиз. Кейин сузиб олиб, кунига 3 маҳал 3-4 ош қошиқдан ичиб турасиз. Агар дўлана мевасини тайёр ҳолида дорихонадан топа олмасангиз, унинг спиртли тиндирмасини 15-20 томчидан сувга аралаштириб, кунига 3 маҳал ичиб турасиз. Бу малҳам тайёр ҳолида барча дорихоналарда бўлади.