Get Mystery Box with random crypto!

Русларнинг қаҳрамонига айланган ИСЛОМ. Сўнгги кунда Ислом и | Масквада ишлар 📌

Русларнинг қаҳрамонига айланган ИСЛОМ.

Сўнгги кунда Ислом исмли 15 ёшли гардеробчи йигит русларнинг том маънода қаҳрамонига айланди. У "Крокус"даги терактда 100 дан ортиқ одамни бинодан чиқариб қутқариб қолди.

У теракт пайтда оломон нотўғри томонга югураётганини пайқаб, одамларни Экспо маркази ва хизмат хонаси орқали кўчага олиб чиқди.

Кейинчалик йигит фавқулодда вазиятда қўлланиладиган кўрсатмаларга амал қилганини маълум қилди.

Ислом ўқишидан бўш вақтларида анчадан бери "Крокус Сити Халл"да гардеробчи бўлиб ишлаб пул топган.

Россия муфтийси Равил Гайнутдин 100 дан ортиқ одамни қутқарган йигитни Россия мусулмонларининг “Буюк хизматлари учун” медали билан тақдирлайди.

Давлат Думаси депутатлари ҳам Исломни мукофотламоқчи эканини маълум қилишган. Оилани ҳимоя қилиш қўмитаси ушбу масала бўйича Давлат Думаси раиси Вячеслав Володинга мурожаат қилиш ниятида эканини айтган.

Москвада иш керакми ёки ишчи @Maskvadaishlar_Uz каналида топинг.