Get Mystery Box with random crypto!

Masjid_uz

Telegram kanalining logotibi masjiduz — Masjid_uz M
Telegram kanalining logotibi masjiduz — Masjid_uz
Kanal manzili: @masjiduz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3.86K
Kanalning ta’rifi

«Абу Ҳанифа» жоме масжиди имом хатиби Абдурауф домланинг диний-маърифий расмий канали.
Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-30 17:33:04 ​​#Тарих

Абу Лаҳабнинг ўлими

Имом Олусийнинг ёзишларича, Абу Лаҳабнинг учта ўғли бўлиб, Утба, Миътаб ва Утайба деб аталар эдилар. Уларнинг биринчи иккиси Фатҳ куни мусулмон бўлдилар ва Ҳунайн, Тоиф ғазотларида қатнашдилар. Утайба эса мусулмон бўлмади. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Умму Кулсумга уйланган эди. Утба эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа қизлари Руқияга уйланган эди. Ушбу сура нозил бўлганидан кейин Абу Лаҳаб икки ўғлига: «Агар Муҳаммаднинг икки қизини талоқ қилмасангиз, менинг бошим икковингизнинг бошингиз билан бир жойда туриши ҳаромдир», – деди. Бас, улар хотинларини талоқ қилдилар.
Сўнг Утайба отаси билан Шомга сафар қиладиган бўлиб қолди ва: «Албатта бориб, Муҳаммадга озор бераман, – деди. У бориб: – Эй Муҳаммад! Мен тушган юлдузга кофирман, яқинлашиб, зоҳир бўлганга ҳам кофирман», деб туриб, туфурди ва у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Умму Кулсумни талоқ қилди. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аччиқлари келди ва: «Унга Ўз итларингдан бирини ҳукмрон қилгин!» – деб дуо қилдилар. Утайбани шер еб кетди. Абу Лаҳаб бўлса, Бадр урушидан етти кеча ўтгандан сўнг, Адаса номли юқумли вабо касалидан ўлди. Унинг ўлигининг олдига ҳеч ким бормай, уч кун ётиб, сасиб кетди. Унинг қариндошлари ор-номус қилиб, бир чуқур қазишди ва жасадни таёқлари билан суриб, чуқурга тушириб, устидан тош отиб, кўмишди. Шундай қилиб, Абу Лаҳаб ҳақида Қуръони Карим берган хабарнинг бу дунёдаги қисми юзага чиқди.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

️Дўстларингизга ҳам улашинг!
Бизга обуна бўлинг!

https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
1.5K views14:33
Ochish/sharhlash
2022-08-30 07:01:05 #ҲАДИС

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга битта салавот айтса Аллоҳ таоло унга ўнта салавот айтади ва ундан ўнта гуноҳ ўчирилади ва у учун ўнта даража кўтарилади”, дедилар

Насаий ривоят қилган

Дўстларга ҳам улашинг!

══════════════
https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
341 views04:01
Ochish/sharhlash
2022-08-30 02:59:45 ​​#Улуғлар_насиҳати

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу:

Сукут сақла, сукутнинг завқига ет, сукут ҳунарини қўлга кирит. Адиблик қилма, билағонликга тўла сўзларни ташла!
Ташлагинда, иймон-ишончингни кўнглингда сақла. Чунки кўнгил, айни вақтда иймон юртидир...


https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
718 views23:59
Ochish/sharhlash
2022-08-30 02:58:23 ​​​​ #Намоз_вақтлари

Ўзбекистон Мусулмонлар
          идораси тақвими
Тошкент намоз вақтлари
  Сешанба  30-Август 2022
          3 - Сафар 1444

Тонг            - 04:24
Қуёш          - 05:47
Пешин       - 12:29
Аср             - 17:04
Шом           - 19:02
Хуфтон      -  20:22

@masjiduz

Эслатма: Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

️Кунлик ишончли намоз вақтлари бериб бориладиган каналга аъзо бўлинг

https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
756 views23:58
Ochish/sharhlash
2022-08-29 16:18:08 Биласизми?

Агар сиз биродарингизга ўн миллион сўм қарз берсангиз ва қарзни уч ойдан кейин қайтаришига иттифоқ қилсангиз, шу кундан бошлаб уч ой муддат тугагунича сиз ҳар куни ўн миллион сўмдан садақа қилаётганнинг савобини оласиз. Уч ой муддат ўтганидан кейин биродарингиз сиздан яна бир ой қўшимча муҳлат сўраса ва сиз унга бир ой муҳлат берсангиз, шу кундан бошлаб бир ой муҳлат тугагунича сиз ҳар куни йигирма миллион сўм садақа қилаётганнинг савобига эга бўласиз. Шу тариқа муҳлат узайган сари садақанинг миқдори ҳам ошиб бораверади. Шундай экан, қарз берган одам ҳечам зарар кўрмайди.

Дўстларга ҳам улашинг!

══════════════
https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
1.4K views13:18
Ochish/sharhlash
2022-08-29 11:40:58 #ОИЛА

Солиҳа аёл сенинг саъйи-ҳаракатинг билан келиб қолмайди. Албатта у Роббисига тақво қилган инсон учун йўлланиб, ато этиладиган бир ризқдир.

Ибнул Арабий Моликий раҳимаҳуллоҳ

Дўстларга ҳам улашинг!

══════════════
https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
1.3K views08:40
Ochish/sharhlash
2022-08-29 11:31:54 Уламоларни хақорат қилиш

Абдурауф домла Ёрбеков
«Абу Ҳанифа» жоме масжиди имом хатиби.


Дўстларга ҳам улашинг!

══════════
Бизга обуна бўлинг

@tavbauz
1.2K views08:31
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:46:49 ​​Аллоҳ меҳрибонроқ...

Бир йигит ўлим тўшагида ётганида онаси ёнида йиғлаб юборди. Шунда йигит:
- Онажон! Агар менинг ҳисобим сизнинг қўлингизда бўлса нима қилар эдингиз?
- Сенга раҳм-шафқат қилардим, - деди.
- Хотиржам бўлаверинг онажон! Аллоҳ таоло менга сиздан кўра раҳм-шафқатлироқ, ― дея жавоб берди.

️Дўстларингизга ҳам улашинг!
Бизга обуна бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
1.2K views07:46
Ochish/sharhlash
2022-08-29 07:25:08 ​​ОТА-ОНАНИНГ ДУОСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч дуо дарҳол қабул бўладир. Уларда ҳеч қандай шак-шубҳа йўқдир. Мазлумнинг дуоси. Мусофирнинг дуоси. Ота-онанинг фарзандлари зиддига дуоси», дедилар».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитганман. У зот:
«Биронта одам бешикдалигида гапирмаган. Фақат Ийсо ибн Марям алайҳиссалом ва Журайж соҳиби гапирганлар», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Набийси! Журайж соҳиби ким?» - дейилди.
«Журайж ўз ибодатхонасидаги роҳиб одам эди. Унинг ибодатхонасидан пастроқда бир молбоқар ҳам бор эди. Ўша қишлоқда яшовчи бир бузуқ аёлнинг чўпон билан ўзаро алоқаси ҳам бор эди.
Бир куни онаси келиб, эй Журайж! деб уни чақирди. У намоз ўқиётган эди. Намоз ўқиб туриб, «Онамни ихтиёр қилсаммикан, намозними?» - деб ўйлади. Кейин намозни устун кўрди-да, намозини давом эттирди.
Онаси уни иккинчи марта баланд овоз билан чақирди. У яна «Онамни ихтиёр қилсаммикан, намозними?» - деб ўйлади-да, яна намозини давом эттирди.
Учинчи марта чақирди. У ўша фикр билан намозни ўқишда давом этди.
Жавоб бермагинидан кейин «Эй Журайж, нопок аёлларнинг юзини кўрмагунингча Аллоҳ сени ўлдирмасин!» деди-да, қайтиб кетди.
Бир куни бояги бузуқ аёлни боласи билан подшоҳнинг ҳузурига судраб келишди.
«Кимдан?» деб сўради.
«Журайждан», деди аёл.
«Ибодатхона соҳибими?» деди.
«Ҳа», деди аёл.
«Ибодатхонасини бузиб ташлаб, ўзини менга келтиринглар!» деди.
Ибодатхонасини чўқморлар билан уриб, ер билан яксон қилишди. Ўзининг қўлини бўйнига арқон билан боғлаб, олиб кетишди. Уни нопок аёллар олдидан олиб ўтишди. Уларни кўриб, табассум қилди. Улар эса одамлар ичидан унга назар солиб турар эдилар.
Подшоҳ:
«Манави аёл нимани даъво қиляпти?» деди.
«Нимани даъво қиляпти?» деди у.
«Боласи сендан эканини даъво қилмоқда», деди.
«Сен даъво қилаяпсанми?!» деди у.
«Ҳа, деди аёл.
«Ўша бола қани?» деди у.
«Ана, онасининг қучоғида!» дейишди.
Шунда Журайж унга қараб:
«Сенинг отанг ким?» деди.
«Молбоқар», деди бола.
Шунда подшоҳ:
«Ибодатхонангни тиллодан қилиб берайликми?» деди.
«Йўқ», деди.
«Кумушдан қилиб берайликми?» деди подшоҳ.
«Йўқ», деди.
«Нимадан қилиб берайлик?» деди подшоҳ.
«Ўзи қандай бўлган бўлса, шундай қилиб беринглар», деди. Шунда подшоҳ:
«Боя нимага табассум қилдинг?» деди.
«Ўзим билган ишга. Менга онамнинг дуоси тегди», деди ва бўлган воқеани айтиб берди».


("Ал-адаб ал-муфрад" китобидан)


️Дўстларингизга ҳам улашинг!
Бизга обуна бўлинг!

https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
1.7K views04:25
Ochish/sharhlash
2022-08-29 02:53:45 #Бир_ҳадис_шарҳи

САФАР ОЙИДАГИ БЎЛМАҒУР ИРИМЛАР

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا عَدْوَى وَلَا هَامَةَ وَلَا نَوْءَ وَلَا صَفَرَ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Касаллик юқиши йўқ, бойқуш йўқ, навъу йўқ ва софар йўқ», дедилар».

Учовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Исломдан олдинги жоҳилиятда ҳам жоҳилликнинг турли-туман кўринишлари мавжуд эди. Жумладан, тибга оид масалаларда ҳам. Ушбу фаслда келадиган ҳадиси шарифлар ана ўша нарсаларни муолажа қилади, уларни Ислом дини қандай қилиб тўғри йўлга солганлигини тушунтиради.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бу ҳадиси шарифда жоҳилиятнинг тўртта жоҳиллиги инкор қилинмоқда.
1. «Касаллик юқиши йўқ»
Жоҳилият аҳлида «Хасталикларда ўзига яраша қувват бор, улар бир кишидан иккинчисига ўша қувват ёрдамида ўтади», деган эътиқод бор эди.
Ҳозирги жоҳилиятда ҳам худди шу эътиқод бор. «Ундай бўлса, хасталик юқиши йўқми?» деган савол пайдо бўлиши турган гап. Бунга жавоб шуки, хасталик Аллоҳ ирода қилсагина юқади. Худди шу маъно Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифларида ва шунга ўхшаш бошқа ҳадиси шарифлардаги «Касаллик юқиши йўқ» деган гапларида мужассам бўлган.
Дунёдаги ҳар бир нарса фақатгина Аллоҳ таолонинг иродаси билан бўлади. Жумладан, хасталик юқиши ҳам. Одамлардан жоҳилият эътиқодларини кетказиш учун шунга ўхшаш ҳассос нарсаларга алоҳида эътибор берилган.
Демак, бизлар «Касаллик ўзи юқмайди, Аллоҳ таоло ирода қилсагина юқади», деган эътиқодни маҳкам тутишимиз керак экан.
2. «Бойқуш йўқ»
Жоҳилият даврида турли нарсалардан шумланиш мавжуд бўлиб, бу нарса уларнинг эътиқодига айланиб қолган эди. Жумладан, «Қаерга бойқуш қўнса, ўша ерда ёмонлик бўлади, ўша ер харобага айланади», деган эътиқод бор эди.
Ислом бу нарсани ҳам инкор этди. Бировга кўнгилсизлик ёки ёмонлик етадиган бўлса, бойқуш ёки бошқа қуш қўнгани сабабли эмас, Аллоҳ таолонинг иродаси ила бўлади. Аллоҳ ирода қилса, ҳар қандай ҳолатда ҳам бандага хасталикни ориз қилганидек, бойқуш қўнса ҳам, қўнмаса ҳам ёмонликни воқеъ қилиши, гуллаб, яшнаб ётган жойларни харобага, вайронага айлантириши мумкин.
3. «Навъу йўқ»
«Навъу» – жоҳилият аҳли «ёмғир ёғдиради», деб эътиқод қиладиган юлдуз. Улар ўзларича «Ёмғирни ўша юлдуз ёғдиради», дейишар эди. Албатта, бу ҳам нотўғри. Ёмғирни фақатгина Аллоҳ таолонинг Ўзи ёғдиради.
4. «Софар йўқ»
Жоҳилият аҳлининг Сафар ойи тўғрисида ҳам бидъат-хурофотдан иборат ақийдалари бор эди. Улар «У ойда сафар қилиб бўлмайди, у бўлмайди, бу бўлмайди», дейишар эди.
Ислом бундай бўлмағур эътиқодларни ҳам рад этди. Ойларнинг ҳаммаси ҳам Аллоҳ таолонинг ойлари, кунларнинг ҳаммаси ҳам Аллоҳ таолонинг кунлари эканлигини эълон қилди.
Қолаверса, бу ойнинг исми араб тилидаги «сод» ҳарфи билан ёзилади. Йўлга чиқиш, узоқ масофага отланиб чиқиш деган маънодаги сафар сўзи эса «син» ҳарфи билан ёзилади. Софар ойида сафар қилиб бўлмайди, деган гапларнинг қанчалик бўлмағурлиги шундан ҳам кўриниб турибди.

️Дўстларингизга ҳам улашинг!
Бизга обуна бўлинг!

https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
1.6K views23:53
Ochish/sharhlash