Get Mystery Box with random crypto!

АЛЛОҲГА НИМА ДЕБ ЖАВОБ БЕРАСАН? Умар ибн Хаттоб розияллоҳу ан | ШАЙХ МАЪРУЗАЛАРИ🌙

АЛЛОҲГА НИМА ДЕБ ЖАВОБ БЕРАСАН?

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳузурига бир киши келиб:
– Менга фалончи зулм қилди. Ундан ҳақимни олиб беринг! – деди.
Ҳазрат Умар дарраси билан унинг бошига уриб:
– Умарни мусулмонларнинг ишлари билан шуғулланишга чорлайсизлар-да, олдига келиб:
“Унга чора кўриб қўйинг! Унга чора кўриб қўйинг!” дейсизлар, – деди.
Келган киши норизо ҳолатда чиқиб кетди.
– Уни чақиринглар! – деди Умар розияллоҳу анҳу. Сўнг унга чилчўпни берди ва: – Қасосингни ол! – деди.
– Йўқ, мен уни Аллоҳга ва ўзингизга ҳавола қилдим!
– Йўқ! Ундай бўлмайди. Уни ё Аллоҳга, ё ўзимга ҳавола қил.
– Уни Аллоҳга ҳавола қилдим, – деб киши чиқиб кетди.
Умар розияллоҳу анҳу хонасига кириб икки ракат намоз ўқиди. Кейин ўзига ўзи: “Эй Хаттобнинг ўғли! Сен оддий инсон эдинг, Аллоҳ сени кўтар-ди. Залолатда эдинг, ҳидоят қилди.
Хор эдинг, азиз қилди. Сўнг сени одамларга жавобгар қилиб қўйди. Олдингга бир киши келиб зулм қилган кишига чора кўришингни сўраса, уни хафа қилдинг! Эртага Аллоҳнинг ҳузурига борганингда нима деб жавоб берасан?!” деб йиғлади.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!! https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549