Get Mystery Box with random crypto!

#ДУО Фаришталарни мафтун этган дуо ربنا ولك الحمد حمدا كثيرا | MARUZALAR NAMOZ QURON Abdulloh Domla

#ДУО

Фаришталарни мафтун этган дуо

ربنا ولك الحمد حمدا كثيرا طيبا مباركا فيه

Роббана ва лакал ҳамду ҳамдан касийрон тоййибан мубарокан фийҳи.

Маъноси:
«Эй Раббимиз! Сенга кўп, пок ва муборак ҳамду сано бўлсин».

Шарҳ:
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Рифоъа ибн Рофиъ айтади: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ортларида намоз ўқиётган эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак бошларини рукудан кўтариб, «Самиаллоҳу лиман ҳамидаҳ», деганларида жамоатдан бир киши «Раббана ва лакал ҳамду ҳамдан касиран тоййибан муборакан фийҳи», деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни тугатгач: «Гапирган ким?» дедилар. Ўша киши: «Ё Расулуллоҳ! Мен ўқидим», деди. Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Валлоҳи, мен ўттиз нечта фариштанинг бу сўзни эшитиб, ким олдин ёзиш учун шошиб келаётганини кўрдим», дедилар.

«Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак 101 дуолари» китобидан.

➥ @IBRATLAR Канали Дунёга
Ибрат Кўзи Билан Боқинг!