Get Mystery Box with random crypto!

Бир яҳудий бир мусулмонни меҳмонга чақирди. Меҳмонга узум қўйд | MARUZALAR NAMOZ QURON Abdulloh Domla

Бир яҳудий бир мусулмонни меҳмонга чақирди. Меҳмонга узум қўйди. Мусулмон узумни еди. Кейин яҳудий унга хамр (маст қилувчи ичимлик) келтирди. Мусулмон хамрни ичмади. Яҳудий мазах қилиб:
- “Сиз мусулмонлар жуда ғалатисизлар. Узумни ҳалол дейсизлар, хамрни ҳаром дейсизлар. Ваҳоланки, бу хамр шу узумдан тайёрланади-ку!” - деди. Шунда мусулмон яҳудийдан: - “Хотининг борми?” - деб сўради.
- “Ҳа” - деди.
- “Чақир хотинингни! - деди. Яна мусулмон ундан:
- “Қизинг борми?” - деб сўради.
- “Ҳа” - деди.
- “Қизингни ҳам чақир!” - деди. Кейин яҳудийга қарата: - “Кўрмайсанми, Аллоҳ сенга хотинингни ҳалол қилиб, қизингни ҳаром қилди. Ваҳоланки, қизинг хотинингдан туғилган” - деди. Яҳудий:
- “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур росулуллоҳ” - деб мусулмон бўлди.

Абдул Азим Зиёуддин

➥ @IBRATLAR Канали Дунёга
Ибрат Кўзи Билан Боқинг!